Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 28.09.2016 й. 75-сон "Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.10.2016 й. 1961-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.10.2016 й.

N 1961-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

28.09.2016 й.

N 75


БУЙРУҒИ



"Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс

эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 11 майдаги 54-сон "Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1961, 2009 йил 1 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 265-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



"Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс

эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:".


2. Низомда:


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Лизинг тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартибини белгилайди.";


б) 4-банднинг "д" кичик банди биринчи хатбошисидаги "ижара" деган сўз "молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Мулкни кейинчалик қайта молиявий ижарага олиш (лизингга олиш) шарти билан сотиш ҳолларида, ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) мулкини сотиш операциялари олди-сотди сифатида қаралади ва сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома"га (рўйхат рақами 1181, 2002 йил 23 октябрь) мувофиқ амалга оширилади.

Кейинчалик молиявий ижара ҳисоби ижарага олувчи (лизингга олувчи) ва ижарага берувчи (лизингга берувчи) томонидан мазкур Низомда ўрнатилган тартибда юритилади."



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 482-модда