Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 16.09.2016 й. 34-сон "Ўзбекистон Республикасида спорт турлари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 11.10.2016 й. 2354-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.10.2016 й.

N 2354-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

16.09.2016 й.

N 34


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикасида спорт турлари

реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонунига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2012 йил 21 март 270-сон "Ўзбекистон Республикасида спорт турлари реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2354, 2012 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 17-сон, 197-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 Б. Ахмедов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 41-сон, 480-модда