Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.10.2016 й. 352-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 20 октябрдаги

352-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот

тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари

ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида

НИЗОМ


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Раёсатини, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппаратини:

ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш, чуқур ахлоқий ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш, ахборот фаолияти, маданият ва санъат, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек миллий ахборот макони мониторинги, почта, телекоммуникациялар ва телерадиоэшиттиришни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши самарадорлигини ошириш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига бўйсунади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.


5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



II БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) ёшлар сиёсати ва маънавий камолот соҳасида:

оммавий маданиятнинг менталитетимизга ёт бўлган элементларига, диний фанатизмга ва мафкуравий экстремизмнинг бошқа кўринишларига қарши туришга қодир бўлган йигит ва қизларнинг ички иммунитетини шакллантиришнинг муҳим омиллари бўлган, маънавий бой ва баркамол, юқори маълумотли ва жисмонан соғлом, мустақил фикрловчи ва ўз ҳаётий нуқтаи назарига, кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимларга, қатъий эътиқодларга, миллий маданият ва маънавий қадриятларга, асрлар бўйи тўпланган ноёб тажрибага ва жаҳон цивилизацияси ютуқларини чуқур ҳурмат қилишга асосланган юксак маънавий ва ахлоқий тамойилларга эга бўлган ўсиб келаётган авлодни вояга етказишга йўналтирилган ёшлар сиёсатини янада такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

ёшлар жамоат ташкилотларининг камол топаётган авлодни тарбиялашдаги, ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишдаги, "фуқаролик бурчи", "дахлдорлик туйғуси" ва "ёшлар маданияти" каби тушунчаларни ёшлар онгига сингдиришдаги ролини кучайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга оширишдаги фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш;

ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рўёбга чиқариш, ёшларни ва ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамоат ташкилотларини жалб этган ҳолда улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

мамлакат фуқаролари, айниқса ўсиб келаётган авлод онгида миллий ғояга, миллий мафкурага, умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган дунёқарашни шакллантиришга, жамоатчилик онгига мустақиллик ғояларига чексиз содиқлик тамойилларини, Ватанга муҳаббатни, эркин ва равнақ топаётган давлат қуришдек буюк ва эзгу мақсадларга эришишга ишончни, фидойиликни сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалда рўёбга чиқариш;

мамлакатда юз бераётган кенг кўламли қайта ўзгартиришлар ва ўзгаришларнинг моҳиятини очиб бериш, миллий манфаатларни амалий ва фаол ташвиқ ва тарғиб қилиш, мамлакат мустақиллигининг маънавий асосини мустаҳкамлаш, миллий анъаналар ва урф-одатларни сақлаш бўйича аҳоли ўртасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ва ташвиқот-тарғибот ишларининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда жамоат бирлашмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўмаклашиш;

демократик қадриятларни, одамларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларида муҳим давлат дастурларини амалга оширишда ва катта ижтимоий аҳамиятга молик бошқа муаммоларни ҳал этишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш шакллари ва усулларини такомиллаштириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳолининг таълим ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни эҳтиётлаб сақлашга, ёшлар ва ўсиб келаётган авлодни ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган телерадио дастурларнинг юқори сифатли, профессионал, бадиий юксак даражасини таъминлаш;

Ўзбекистоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида юз бераётган ҳуқуқий демократик давлатни, очиқ фуқаролик жамиятини шакллантиришга, мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга йўналтирилган демократик ўзгаришлар тўғрисида аҳолини, шунингдек хорижий жамоатчиликни кенг хабардор қилиш;

жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаёти даражаси юксалишида миллий кино санъатининг ўрни ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда умуминсоний ва миллий қадриятлар бирлиги тамойиллари асосида уни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, мамлакатда эркин демократик жамият қуриш йўлида юз бераётган ўзгаришлар ва реал ютуқларни, миллий мустақиллик ғоясининг моҳиятини кино санъати воситалари орқали акс эттириш, жамият ҳаётида, айниқса ёшлар тарбиясида кинематографиянинг ўрни ва иштирокини кучайтириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш ва уни янада такомиллаштириш;

бадиий жиҳатдан юксак бўлган, камол топаётган авлод муносиб даражада ибрат оладиган замонавий қаҳрамон образини шакллантирадиган кино асарлари яратишга қодир бўлган энг янги технологияларни ҳисобга олган ҳолда, умум томонидан қабул қилинган жаҳон стандартларига мувофиқ бўлган кино асарлари яратадиган замонавий инфратузилмани ривожлантириш;

ижодий жамоаларнинг киностудияларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кинематография соҳасида тадбиркорлик ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

демократик ислоҳотларни, давлатнинг ёшлар сиёсатини, ёшларнинг билими ва дунёқарашини кенгайтиришни, турли ахборот хуружларининг олдини олишни, оммавий ахборот воситаларида ахборотлар ва бошқа материаллар бериш шакллари ва усулларини мунтазам равишда такомиллаштириш, маҳаллий, айниқса ёшларнинг оммавий ахборот воситаларини янада кенг оммалаштириш орқали ёшларнинг онги ва тафаккурини оммавий маданиятнинг салбий таъсиридан сақлашни амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва таъсирини янада кучайтириш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларини, ноширлик ва матбаа фаолиятини, китоб маҳсулотлари ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатишни ривожлантириш соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ушбу соҳаларда сифат ўзгаришлари ва тенденцияларни баҳолаш;

оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини, журналист касбининг ижтимоий мақоми ва нуфузини, оммавий ахборот воситалари ходимлари малакаси ва маҳоратини ошириш, журналист кадрларнинг янги фармациясини тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


б) маданият ва санъат соҳасида:

Ўзбекистон халқининг миллий маданий ва маънавий меросини асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий даражасини ошириш, жамиятнинг тобора ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда аҳолининг кенг қатламларини, айниқса ёшларни маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек маданият муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш;

эстрада санъатини ривожлантириш, оммавий байрамлар, фестиваллар, кўриклар ва танловлар, халқ сайилларини ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

театрларни оммавийлаштириш орқали халқнинг бадиий диди ва маданий даражасини ошириш, давримизнинг қаҳрамони образини замонавий талқин қилишда жаҳон ва миллий театрни ривожлантириш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда театрларнинг репертуарларини шакллантиришга кўмаклашиш, театр арбоблари - драматурглар, режиссёрлар ва актёрларнинг ёш авлодини тайёрлашни такомиллаштириш, театр санъатининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;


в) ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида:


1) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида:

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида, шу жумладан "Электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш, давлат интерактив хизматларини ривожлантириш ва сифатини ошириш, маъмурий тартиб-таомилларнинг ахборотлаштирилиши даражасини ошириш, ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотларнинг замонавий бозорини шакллантириш, шунингдек соҳавий турдош хизматлар сифатини оширишга оид ягона давлат сиёсатини шакллантириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;

давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматларини янада ривожлантириш ва сифатини яхшилашни таъминлаш, тегишли ахборот ресурсларидан, шу жумладан қишлоқ жойларда кенг фойдаланишни таъминлаш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни мувофиқлаштириш;

ахборот тизимлари, уларнинг комплекслари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базалари реестрларини, шунингдек давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат хизматларини, шакллари ва бланкаларини шакллантириш ва юритишни мувофиқлаштириш;

кейинчалик аниқ тавсиялар ва таклифлар тайёрланган ҳолда ахборот-коммуникация технологияларини ва "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг маъмуриятчилик тартиб-таомилларини, функционал ва операция жараёнларини тизимли қайта ташкил этиш ва ахборотлаштиришни таҳлил қилиш ва унинг натижалари асосида таклифлар тайёрлаш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини компьютер саводхонлигининг энг кам даражаси бўйича талабларга мувофиқлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижаларини таҳлил қилиш;

Интернет тармоғидаги Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали юридик ва жисмоний шахсларга интерактив давлат хизматлари кўрсатиш рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, ахборот тизимларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ жойларда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришни мақсадли ва манзилли рағбатлантириш механизмларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;

ҳудудлар ўртасида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда ва уларни ривожлантиришда тенгсизликни бартараф этиш бўйича амалий ва самарали механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;


2) иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига ва замонавий халқаро тенденцияларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришда давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш ҳамда устувор йўналишларни белгилаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот тизимлари ва ресурсларини, ахборот технологиялари ва хизматлари бозорини янада ривожлантириш, ахборот тизимлари ва тармоқларини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

рақобатбардошли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ва унинг ички бозорини рағбатлантириш соҳасида давлат сиёсати шакллантирилишида қатнашиш;

иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларида замонавий дастурий маҳсулотларни, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этишни мувофиқлаштириш;

рақобатбардошли миллий дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқишни, шунингдек истиқболли лойиҳаларни ва инновацион технологияларни яратишда банд бўлган иқтидорли ёш дастурчиларни қўллаб-қувватлашни рағбатлантиришни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини, уларни халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ ўзаро боғлиқ ҳолда мутаносиб ривожлантиришни таҳлил қилиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида, бошқарув тизимида, банк ва молия тизимларида, ишлаб чиқариш корхоналарида ахборот-коммуникация технологияларини, Интернет тармоғи ва ахборот тизимларидан фойдаланишнинг самарадорлигини ривожлантириш ишларининг ҳолати мезонлари ва таҳлилий тизимларини ишлаб чиқишга доир ишларни ташкил этиш;

хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборотлаштириш, ахборот тизимларининг фаолият кўрсатиши ва уларни ривожлантириш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

молия, банк ва суғурта секторларида, тўлов тизимларида ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни рағбатлантириш ва ташкил этиш, электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, фан ва таълим, молия, тиббиёт, ахборот ва банк хизматлари, транспорт соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш, аҳоли кенг қатламларининг замонавий компьютер ва ахборот тизимларидан кенг фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш;

сифатли дастурий маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уларни экспорт қилишни рағбатлантиришнинг самарали механизмини яратиш, компьютер техникаси ва унга бутловчи буюмларни яратиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш, эркин илм-фан ва технология зоналари ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш борасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;


г) миллий ахборот макони мониторинги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида:

миллий ахборот маконининг яхлитлигини сақлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот ресурслари ва тизимларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат сиёсати амалга оширилишини ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларидан фойдаланишда ахборотлаштириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот ресурсларининг ишлаб чиқилиши ва фойдаланилиши, техник талаблар, қоидалар ва стандартларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, таҳлил қилиш, мақсадли ўрганишларни ташкил этиш;

миллий ахборот макони ва оммавий ахборот воситалари фаолиятининг, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, йўлдош тизимлар, Интернет тармоғи, ахборотларни, шунингдек босма маҳсулотларни етказиб бериш ва тарқатишнинг бошқа электрон воситаларининг тизимли мониторингини амалга ошириш;

миллий ахборот маконини таҳлил қилиш, унинг мониторингини ташкил этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш шакллари ва усулларини такомиллаштириш, ахборот ресурслари ва хизматлари бозорини ривожлантириш, ахборотлар айирбошлашнинг ҳимояланган электрон шаклларига изчил равишда босқичма-босқич ўтиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимларига рухсатсиз кириш ҳолларини бартараф этишни таъминлайдиган дастурий-техник воситаларини қўллаш бўйича Интернет тармоғи ахборот ресурсларига, ахборот тизимларини бошқаришга ягона талабларни шакллантиришда қатнашиш;

ташкилий-техник ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, операторлар ва провайдерларнинг давлат ваколатли тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш;

миллий ахборот макони мониторингини олиб бориш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг миллий ахборот макони мониторингини олиб бориш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборот тизимлари ва компьютер тармоқларини ахборот хавфсизлигини таъминлаш талаблари бўйича мажбурий тартибда аттестациядан ўтказиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

объектларни таснифлаш ва баҳолашни ташкил этиш, ахборот хавфсизлигига таҳдидларни, шунингдек ушбу таҳдидларга қарши ҳаракат тизимларини прогноз қилиш, электрон тўлов тизимларининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг техник инфратузилмаси ривожланишини назорат қилиш, шу жумладан Интернет-оқимлар. веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари ва телекоммуникациялар тармоқлари мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш тизимини яратиш;

ахборот хавфсизлиги бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш ва самарадорлиги мониторингини олиб бориш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;


д) почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, архив иши, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:

почта, телекоммуникациялар ва телерадиоэшиттириш тармоқларини ривожлантириш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалаларида давлат сиёсати шакллантирилиши ва амалга оширилиши таъминланишида қатнашиш;

почта, телекоммуникациялар ва телерадиоэшиттиришни ривожлантиришда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни, сифат ўзгаришлари ва тенденцияларни баҳолашни, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишни тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;

телекоммуникациялар соҳасида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, даражасини янада чуқурлаштиришни, тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтиришни таъминлаш, импортнинг ўрнини босишни ва маҳаллий хом ашё ресурслари базасида ички бозорни зарур истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан таъминлайдиган замонавий, юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;

почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ташкилотларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни ташкил этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

почта, телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини ташкил этиш;

почта, телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва модернизациялаш, шу жумладан Интернет тармоғининг ахборот тизимлари ва ресурсларидан, мобил ва йўлдош алоқа тармоқларидан кенг полосали фойдаланишни кенгайтириш, телефон алоқаси ва телерадиоэшиттиришнинг рақамли тизимларига тўлиқ ўтишни таъминлаш;

умумий қабул қилинган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникациялар, почта алоқаси, ахборотлаштириш ва радиочастота спектри соҳасида қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

почта ва телекоммуникациялар корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш;

почта, телекоммуникациялар ва телерадиоэшиттириш соҳаларида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ушбу соҳаларда бошқарув шакллари, усуллари ва тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва бошқа ташкилотларда архив иши ва иш юритишнинг аҳволи мониторингини олиб бориш ва уларни таҳлил қилиш, архив иши тизими ишларининг самарадорлигини ошириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатлари сақланишини таъминлаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ва бошқа давлат ташкилотларида иш юритишнинг, шу жумладан, электрон ҳужжатлар айланиши тизимини қўллаган ҳолда иш юритишнинг самарадорлиги ва функционаллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали тизими фаолият кўрсатиши мониторингини олиб бориш ва уни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда ушбу тизим ишлари самарадорлигини ошириш ва уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ЭҲМ учун аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва дастурлар тарқатиш масалалари бўйича, сохта маҳсулотлар тарқалишининг олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш орқали давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

почта ва телекоммуникациялар ташкилотларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этиш ва уни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;

почта ва телекоммуникациялар ва телерадиоэшиттириш тармоқлари ва воситаларини модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш ҳамда архив иши, ушбу соҳаларга хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

почта ва телекоммуникациялар хизматлари сифатини ошириш, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш, почта ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек почта алоқа воситалари орқали пенсияларни ўз вақтида етказиб бериш масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

почта ва телекоммуникациялар соҳаси, шунингдек мутасаддилик қилинадиган бошқа тармоқлар учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг ҳолати мониторингини олиб бориш, уларнинг зарур ихтисосдаги кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

инновацион технологиялар ва ихтиролар, илмий-техника ва саноат ишланмалари, бадиий конструкторлик ва ижодий ишларнинг бошқа турларини мониторинг қилиш, таҳлил қилишни ташкил этиш ва уларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, архив иши ва иш юритиш соҳасига ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилишини ташкил қилиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда архив иши ва иш юритиш самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш вазифаларини комплекс ҳал этишни ташкил қилиш;

почта, телекоммуникациялар ва телерадиоэшиттириш соҳаларида, ахборот бозорини тартибга солиш, архив иши ва иш юритиш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш мониторингини олиб бориш ва уни таҳлил қилиш, ушбу соҳаларда халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.


7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

ўзи мутасадди бўлган соҳаларда ишларнинг ҳолатини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ва Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

тегишли тармоқлар ва соҳаларни, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш дастурлари амалга оширилиши мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ва уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил қилади;

ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсан қабул қилишни амалга оширади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



III БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ва Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


9. Департамент:

ўзига юкланган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши учун;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини, таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.



IV БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


10. Департаментнинг тузилмасига қуйидагилар киради:

ёшлар сиёсати ва маънавий ривожлантириш масалалари шуъбаси;

маданият ва санъат масалалари шуъбаси;

ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари шуъбаси;

миллий ахборот макони мониторинги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари шуъбаси;

почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, архив иши, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси.

Ҳар бир шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.

Департамент тузилмасига икки нафар инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Департамент ишларига Департамент мудири раҳбарлик қилади.


12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



V БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Департамент ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъбалар мудирлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Комплекснинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.

Департаментнинг иш режаси ва Департамент мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.

Шуъбалар мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Департамент мудири томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир биринчи ўринбосарининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Комплекс мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали таъминланади.


14. Департамент мудири:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига рухсат белгиси (виза) қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ҳамда республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Комплекс раҳбарига кўриб чиқиш учун киритади;

шуъба мудирлари ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини тасдиқлаш, шунингдек Комплекснинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Комплекс раҳбарига киритади, Департамент шуъба мудирлари ва мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Департаментнинг кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб бориш ташкил этилишини таъминлайди.

Ижро этувчи аппаратда амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.


16. шуъба мудири:

шуъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ва шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шуъбага биркитилган масалалар бўйича маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материалларнинг, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар томонидан сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Департамент ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Департамент мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига киритади;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари, соҳалари ва секторлари, шунингдек республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базасининг мутахассислар томонидан яратилиши ва юритилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

Департамент мудири топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


17. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига ва шуъба мудирига, шунингдек белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Департаментнинг етакчи мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлари)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.

ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 17 октябрь, 42-сон, 490-модда