Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2016 й. 364-сон "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.10.2016 й.
N 364
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ФАХРИЙ ДОНОРИ" ("ПОЧЕТНЫЙ ДОНОР
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН") КЎКРАК
НИШОНИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон Қонунини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2016 йил 27 октябрдаги
364-сон қарорига
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси фахрий донори"
("Почетный донор Республики Узбекистан")
кўкрак нишони тўғрисидаги низомга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 3-банддаги "ва унга гувоҳнома" сўзлари ", унга гувоҳнома ва пул мукофоти" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:
"3-1. Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони билан мукофотланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир йўла пул мукофоти оладилар".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 505-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 10-сон, 99-модда