Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 25.10.2016 й. 01/14-26/42-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 04.11.2016 й. 1708-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2016 й.

N 1708-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.10.2016 й.

N 01/14-26/42


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари

ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сон "Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2007 йил 13 июлдаги 01/16-712-сон қарори (рўйхат рақами 1708, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 35-36-сон, 366-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.



Раис                                                               Д. Хидоятов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг давлат корхоналари

ва муассасалари ҳисоби ва реестрини юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-иловадаги "ХХТУТ коди" деган сўзлар "ИФУТ коди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-иловадаги "ХХТУТ коди" деган сўзлар "ИФУТ коди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 4-иловадаги "ХХТУТ коди" деган сўзлар "ИФУТ коди" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 7 ноябрь, 44-сон, 519-модда