Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2016 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат геодезик координаталар ва баландликлар тизимларини ўрнатиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2016 й.

N 391



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА

ДАВЛАТ ГЕОДЕЗИК КООРДИНАТАЛАР

ВА БАЛАНДЛИКЛАР ТИЗИМЛАРИНИ

ЎРНАТИШ ТЎҒРИСИДА



"Геодезия ва картография тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1942 йилги координаталар тизими ва 1977 йилги Болтиқ баландликлар тизими белгилансин.


2. Маҳаллий координаталар тизимларини ўрнатиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                  Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 541-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 105-модда