Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 66-сон, Молия вазирлигининг 70-сон, Марказий банк Бошқарувининг 340-В-сон "Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.09.2016 й. Қарори (АВ томонидан 03.10.2016 й. 2828-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2016 й.

N 2828

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.09.2016 й.

N 66


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.09.2016 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

16.09.2016 й.

N 340-В


ҚАРОРИ



Йодланган тузни реализация қилишдан тушган

маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3"

лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус

ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори)"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 10 октябрь, 40-сон, 470-модда