Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 18.10.2016 й. "Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги "Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги 76/9-5-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

18.10.2016 й.



ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 2015 ЙИЛ

25 ДЕКАБРДАГИ "ТОШКЕНТ ШАҲРИ

БЎЙИЧА 2016 ЙИЛ УЧУН МАҲАЛЛИЙ

СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА"ГИ 76/9-5-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли қарорига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги ПҚ-2610-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2016 й., 3 октябрь, 39-сон, 459-модда) қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2015 йил 25 декабрдаги "Тошкент шаҳри бўйича 2016 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги 76/9-5-сонли қарори иловасининг "***" изоҳи (ҳаволаси) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"*** Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш ҳуқуқи учун йиғим ягона ҳисобвараққа келиб тушади, кейинчапик маблағлар бюджет ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш департаменти ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда тақсимланади.

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим тўлиқ бюджет ҳисобига ўтказилади".


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошкармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2016 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларига киритилган ўзгартириш солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. Мазкур қарор "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталарида расмий эълон қилинсин ва www.tashkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                    Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2016 йил 27 октябрь