Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирининг 09.09.2016 й. 226-мҳ-сон "Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.09.2016 й. 2280-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.09.2016 й.

N 2280-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

09.09.2016 й.

N 226-мҳ


БУЙРУҒИ



"Текширишларни рўйхатга олиш китобининг

шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йил 7 ноябрдаги 246-мҳ-сон "Текширишларни рўйхатга олиш китобининг шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2280, 2011 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 45-46-сон, 480-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси (С. Тоғаев) ва Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



"Текширишларни рўйхатга олиш китобининг

шакли ва уни тўлдириш тартибини тасдиқлаш

ҳақида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 1-илованинг 4-устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Текширишга жалб қилинган назорат қилувчи органнинг номи (текширувчининг Ф.И.О. ва гувоҳнома рақами), аудиторлик ташкилотининг номи (лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудиторнинг Ф.И.О., текширишга жалб этишга асос бўлган шартноманинг рақами ва муддати), экспертнинг Ф.И.О. (шахсини тасдиқловчи ҳужжат, текширишга жалб этишга асос бўлган шартноманинг рақами ва муддати)".


2. 2-иловада:


а) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. 4-устунда текширишга:

назорат қилувчи орган жалб этилган тақдирда, назорат қилувчи органнинг тўлиқ расмий номи, унинг почта манзили, текширувчи мансабдор шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, гувоҳнома (шу жумладан махсус гувоҳнома) рақами, гувоҳномани берган ташкилот номи, гувоҳноманинг амал қилиш муддати кўрсатилади;

аудиторлик ташкилоти жалб этилган тақдирда, аудиторлик ташкилотининг номи, лицензия берилган сана, рақами ва амал қилиш муддати, аудиторнинг фамилияси, исми, отасининг исми, текширишга жалб этишга асос бўлган назорат қилувчи орган билан тузилган шартноманинг рақами ва муддати кўрсатилади;

эксперт жалб этилган тақдирда, экспертнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами, текширишга жалб этишга асос бўлган назорат қилувчи орган билан тузилган шартноманинг рақами ва муддати кўрсатилади.".


б) 13-банднинг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6-устунда текшириш турининг тўлиқ номи (режали текшириш, режадан ташқари текшириш, қисқа муддатли текшириш, муқобил текшириш, назорат тартибида текшириш, юридик шахс тугатилаётганда ўтказиладиган режадан ташқари солиқ текшируви, Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши (вилоят комиссиялари) билан қўшимча келишувсиз амалга ошириладиган назорат функциялари) ва мақсади кўрсатилади.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 13 сентябрь, 36-сон, 425-модда