Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2016 й. 357-сон "Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2016 й.

N 357



ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

"ЯГОНА ДАРЧА" ТАМОЙИЛИ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ЯГОНА

МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2016 йил 23 сентябрдаги ПҚ-2610-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда маҳаллий бюджетлар даромадларини янада оптималлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 декабрдаги 358-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан кўрсатилаётган рўйхатга киритилган давлат хизматлари учун тушадиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар маблағлари суммаси, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлардан ташқари, "ягона дарча" марказлари даромадларига тегишли ғазначилик бўлимлари томонидан махсус очилган ҳисоб рақамларига ўтказилади ҳамда фақат "ягона дарча" марказларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга ва уларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

"Ягона дарча" марказлари даромадларига ўтказиладиган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа тўловлар маблағлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда аниқланади".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 501-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 97-модда