Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2016 й. 356-сон "Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2016 й.

N 356



ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ, МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ БЎЛГАН

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР, КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ

ВА УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ ЎҚУВЧИЛАРИНИ

ТАҚДИРЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини фанлар бўйича турли халқаро ва республика олимпиадаларида, спорт танловлари ва мусобақаларида фаол иштирок этиш йўли билан ўзларининг билимлари ва кўникмалари даражасини мунтазам оширишга бўлган интилишларини рағбатлантириш, республикада спортнинг олимпия турларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандига "спорт мусобақалари" сўзларидан кейин "(спортнинг олимпия турлари, шахмат, шашка бўйича)" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 500-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 10-сон, 96-модда