Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 13.12.2016 й. 49-сон "Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.12.2016 й. 2582-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.12.2016 й.
N 2582-1
ЎЗБЕКИСТОН
АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ
АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ
13.12.2016 й.
N 49
БУЙРУҒИ
Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга
йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича
йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги
низомнинг 11-бандига ўзгартириш
киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2014 йил 22 апрелдаги 22-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2582, 2014 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 234-модда) билан тасдиқланган Автомобилда ташувчи томонидан ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича йўл-йўриқлар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 11-банди тўртинчи хатбошисидаги "2000 йил 11 декабрдаги 472-сонли" деган сўзлар "2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ В. Исмаилов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 577-модда