Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Акциядорлик жамиятининг Устави (АВ томонидан 20.12.2016 й. 2848-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 20.12.2016 й. 294-мҳ-сонли буйруғига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 20 декабрда 2848-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2016 йил 20 декабрдаги

294-мҳ-сонли буйруғига

1-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан ______ йил ___ декабрда

________________-сон реестр

рақами билан


"РЎЙХАТГА ОЛИНГАН"


М.Ў.

"_____________________" aksiyadorlik

jamiyati акциядорларининг ______

йил __ декабрдаги ___-сон умумий

йиғилиши баённомаси билан



"ТАСДИҚЛАНГАН"


М.Ў.

"______________________"



AKSIYADORLIK JAMIYATIНИНГ

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "__________" акциядорлик жамиятининг (бундан буён матнда "жамият" деб юритилади) мазкур Устави Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (бундан буён матнда "Қонун" деб юритилади) ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.


1.2. Жамият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни (06.05.2014 й. ЎРҚ-370-сон) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ олиб боради.


1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида: "________________" aksiyadorlik jamiyati

Рус тилида: акционерное общество "_______________"

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

Ўзбек тилида: "_______________" AJ

Рус тилида: АО "_______________".


1.4. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): _________________

______________________________________________________________


1.5. Жамиятнинг электрон почта манзили:______________________


1.6. Жамиятнинг расмий веб-сайти: _______________________



II. ЖАМИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ СОҲАСИ

(АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ) ВА МАҚСАДИ


2.1. Жамият тижорат ташкилоти бўлиб, унинг асосий мақсади молиявий-хўжалик фаолиятидан фойда олишдир.


2.2. Жамият ўз мақсадларига эришиш учун фаолият ва хизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

-

-

- қонунчиликда белгиланган бошқа фаолият турларини ўрнатилган тартибда амалга ошириши мумкин.



III. ЖАМИЯТ УСТАВ ФОНДИ

(УСТАВ КАПИТАЛИ)НИНГ МИҚДОРИ


3.1. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акциядорлар олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.


3.2. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) _______ сўмни ташкил қилиб, у ҳар бирининг номинал қиймати ___________ сўм бўлган ________ дона оддий ва ______ дона имтиёзли акцияларга бўлинган.


Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш


3.3. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.


3.4. Қўшимча акциялар жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.


3.5. Жамият устав фонди (устав капитали)ни ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати _______ сўм бўлган __________ дона оддий ва ________ дона имтиёзли акциялардан иборат.


3.6. Жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули, муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби белгиланади.


3.7. Қўшимча чиқарилаётган акциялар очиқ обуна усули билан белгиланган тартибда фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш йўли билан биржа бозорида ёки биржадан ташқари бозорда жойлаштирилади.


3.8. Қўшимча чиқарилган акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган қийматда жойлаштирилади.


3.9. Жамиятнинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади.


Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)ни камайтириш


3.10. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан камайтирилиши мумкин.


3.11. Агар устав фонди (устав капитали)ни камайтириш натижасида унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, жамият устав фонди (устав капитали)ни камайтиришга ҳақли эмас.


3.12. Устав фонди (устав капитали)ни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фонди (устав капитали)ни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.



IV. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИНИНГ СОНИ,

НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ, ТУРЛАРИ ВА УЛАР

БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ


4.1. Жамиятнинг акциялари эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли бўлиши мумкин.


4.2. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига ҳар йили акциялар номинал қийматининг ___ фоизи миқдорида дивиденд олиш ҳуқуқини беради.


4.3. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.


4.4. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.


4.5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.


4.6. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.


4.7. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.


4.8. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.


4.9. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.


4.10. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.



V. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИ


5.1. Жамият соф фойда ҳисобидан захира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.


5.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.


5.3. Жамият устав фонди (устав капитали)нинг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда жамият захира фонди тузилади.


5.4. Жамият захира фондига Ушбу уставнинг 5.3-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5 фоиз миқдорида ажратмалар ўтказади.


5.5. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.



VI. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


6.1. Жамият бошқарув органлари - акциядорларнинг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва ижроия органи (директор).



VII. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ

УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ


7.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир.


7.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.


7.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

жамиятни қайта ташкил этиш;

жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

жамиятнинг устав фонди (капитали)ни кўпайтириш;

жамиятнинг устав фонди (капитали)ни камайтириш;

ўз акцияларини олиш;

жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;

жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.


7.4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциядорлар эътиборига етказилади.


7.5. Жамият акциядорлар умумий йиғилиши жамиятнинг "Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида"ги низом асосида чақирилади ва ўтказилади.



VIII. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ


8.1. Жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.


8.2. Жамият кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 кишидан иборат.


8.3. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;

акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

жамият уставининг 7.3-бандида кўрсатилган масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

жамиятнинг шуъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

жамият директорининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлаш;

жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш.


8.4. Жамиятнинг кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони жамиятнинг кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар жамият кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.


8.5. Жамият кузатув кенгашининг раиси кузатув кенгаши аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан жамият кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.


8.6. Жамият кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.


8.7. Жамият кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини кузатув кенгаши аъзоларидан бири амалга оширади.


8.8. Жамият кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Заруриятга кўра жамият кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.


8.9. Жамият кузатув кенгашининг қарори кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, жамият кузатув кенгаши раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.


8.10. Жамият кузатув кенгаши жамиятнинг "Кузатув кенгаши тўғрисида"ги низом асосида иш олиб боради.



IX. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ


9.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи раҳбари директор томонидан амалга оширилади.


9.2. Директор жамиятнинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, жамият устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.


9.3. Директор акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашига ҳисобот беради.


9.4. Директор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади (тайинланади). Директор билан меҳнат шартномасини жамият номидан кузатув кенгаши раиси имзолайди.


9.5. Директорга тўланадиган ҳақ миқдори жамият фаолиятининг самарадорлигига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлиб, меҳнат шартномасида белгиланади.


9.6. Директорнинг ваколатларига жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.


9.7. Директор акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.


9.8. Директорнинг ваколатларига қуйидагилар киради:

- мазкур устав ва кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ жамиятнинг ишига раҳбарлик қилиш;

- кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;

- жамият номидан ишончномасиз иш юритиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

- жамият номидан битимлар тузиш, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлаш;

- штатларни тасдиқлаш, жамият ходимларини ишга қабул қилиш, улар билан меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлаш;

- жамият номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни бериш;

- жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;

- ўз ваколатлари доирасида жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилиш;

- акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этиш;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;

- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда жамият ички ҳужжатларига риоя қилиш.


9.9. Директорнинг ҳуқуқлари:

___________________;

___________________;

___________________;

___________________.


9.10. Директорнинг мажбуриятлари:

___________________;

___________________;

___________________;

___________________.


9.11. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.


9.12. Директор қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.


9.13. Директор мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган "Ижроия органи тўғрисида"ги низом асосида иш олиб боради.



X. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ


10.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат.


10.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари:

___________________;

___________________;

___________________;

___________________.


10.3. Жамият тафтиш комиссиясининг ёзма талабига биноан жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.


10.4. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.


10.5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.


10.6. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган "Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида"ги низомда белгилаб қўйилади.



ХI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


11.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Уставга асосан ҳал қилинади.


11.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.


11.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.



Жамият директори: _____________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 586-модда