Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусий корхонасининг Устави (АВ томонидан 20.12.2016 й. 2848-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 20.12.2016 й. 294-мҳ-сонли буйруғига 8-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 20 декабрда 2848-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2016 йил 20 декабрдаги

294-мҳ-сонли буйруғига

8-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___ йил "__" _____да

________________-сон реестр

рақами билан


"РЎЙХАТГА ОЛИНГАН"


М.Ў.

"_____________________" xususiy

korxonasi мулкдорининг ______ йил

"__" _________даги ___-сон

қарори билан



"ТАСДИҚЛАНГАН"


М.Ў.

"______________________"



XUSUSIY KORXONASIНИНГ

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "___________" xususiy korxonasi (бундан буён матнда "корхона" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий корхона тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил топган.


1.2. Корхонанинг мулкдори: ___________________________

Паспорт маълумотлари: ___________________________


1.3. Корхонанинг почта манзили: ______________________


1.4. Корхона ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга амал қилади.


1.5. Корхона юридик шахс ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташқарида банкда ҳисобварақлар очишга ҳақлидир, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда уларни амалга ошириши, мажбуриятларни бажариши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Шунингдек, корхона тўлиқ номи давлат тилида ифодаланган ва жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлади.


1.6. Корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради. Корхона мулкдори корхонанинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда корхонанинг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.


1.7. Корхонанинг тўлиқ фирма номи:

Тўлиқ номи: "__________________" xususiy korxonasi.

Қисқа номи: "__________________" XK.



II. ФАОЛИЯТ СОҲАСИ ВА МАҚСАДЛАРИ


2.1. Бозорни зарур хизматлар ва моллар билан тўлдириш, аҳолини ишга жойлаштириш учун янги имкониятларни яратиш, фан-техника тараққиёти ютуқларини жорий қилиш ва бошқалар корхонанинг асосий мақсадлари ҳисобланади.


2.2. Корхона қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

_______________________________________________;

_______________________________________________;

_______________________________________________.

Корхона махсус рухсатнома (лицензия) керак бўлган фаолият турларини махсус рухсатнома (лицензия) олгандан кейингина амалга оширади.



III. КОРХОНАНИНГ УСТАВ ФОНДИ


3.1. Корхонанинг устав фонди_____________ сўм миқдорида ташкил этилади.

Пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа мол-мулк ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга бериладиган ўзга ҳуқуқлар корхонанинг устав фондига киритилиши мумкин.

Мулкдор корхонанинг устав фондига ўзи киритадиган мол-мулкни мустақил баҳолайди.


3.2. Корхонанинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш мулкдорнинг қарорига кўра корхонанинг уставига ўзгартишлар киритиш йўли билан амалга оширилади.

Агар корхонанинг устав фонди шакллантирилаётганда мулкдор ўз оила аъзоларининг умумий (улушли ёки биргаликдаги) мулки ҳисобланган мол-мулкни корхонага бераётган бўлса, ушбу мол-мулкнинг барча мулкдорларидан нотариал тасдиқланган розилик олиш талаб этилади.


3.3. Корхона кўрган фойда ҳисобидан захира ва бошқа жамғармалар тузиши мумкин. Жамғармаларни ташкил этиш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги қарор корхона мулкдори томонидан қабул қилинади.



IV. КОРХОНАНИ БОШҚАРИШ


4.1. Корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради, корхона номидан ишончномасиз иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, корхонанинг пул маблағларини ҳамда бошқа мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисобварақлар очади, штатларни тасдиқлайди, корхонанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.


4.2. Корхона мулкдори корхонани раҳбар сифатида якка бошқаради.

Корхона мулкдори қуйидаги ҳуқуқларга эга:

корхона Уставига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

корхонани қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

корхонанинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қолган фойдасидан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш;

корхонага тегишли мол-мулкни бошқа шахсга бериш, ижарага бериш, гаровга қўйиш, бошқа юридик шахсларнинг устав фондига ҳисса сифатида киритиш ёки ушбу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этиш.

Корхона мулкдори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


4.3. Корхона мулкдори:

устав фондини шакллантириши;

ўзига қарашли корхонани якка бошқариши шарт.

Корхона мулкдори зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



V. КОРХОНАНИ ВАҚТИНЧА БОШҚАРИШ

ЁКИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИШ


5.1. Корхона мулкдори ўзи вақтинчалик бўлмаган тақдирда шу муддатда раҳбарлик вазифасини бажариб туришни бошқа жисмоний шахс зиммасига юклаш тўғрисида ёзма қарор қабул қилади.


5.2. Корхона мулкдори муваққат раҳбарнинг корхона мол-мулкини тасарруф этишга оид ҳуқуқини чеклаб қўйиши мумкин.


5.3. Корхона мулкдори вафот этганлиги, муомалага лаёқатсизлиги, муомала лаёқати чекланганлиги ёки бедарак йўқолган деб топилганлиги оқибатида мулкдорнинг корхона раҳбари вазифасини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда корхонани бошқариш фуқаролик қонун ҳужжатларига ва корхонанинг уставига мувофиқ амалга оширилади.


5.4. Корхона мулкдори корхонани мол-мулк мажмуаси сифатида сотишга, ҳадя қилишга, васият қилиб қолдиришга ёки уни ўзгача усулда бошқа шахсга ўтказишга ҳақли.



VI. КОРХОНАНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ САҚЛАШ


6.1. Корхона қуйидаги ҳужжатларни сақлашга мажбур:

- корхонанинг устави, шунингдек уставга киритилган ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ўзгартириш ва қўшимчаларни;

- корхонани ташкил этиш ва корхонанинг устав фондига пул, пул кўринишида бўлмаган улушларни пулда баҳолашни тасдиқлаш тўғрисидаги корхона мулкдорининг қарори, шунингдек корхонани ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа қарорларни;

- корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳномани;

- корхонага тегишли мол-мулкка бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;

- мустақил аудиторлик ташкилотлари хулосаларини;

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатларни.


6.2. Агарда амалдаги қонун ҳужжатлари билан бошқача қоидалар белгиланган бўлмаса, корхона мазкур Уставнинг 6.1-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни доимий сақлайди.



VII. КОРХОНА ФАОЛИЯТИНИ ТУГАТИШ


7.1. Корхона унинг мулкдори ёки суднинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.


7.2. Корхонани тугатиш ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг корхонани тугатиш тамомланган, корхонанинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


8.1. Мазкур Устав корхона давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.


8.2. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган масалалар, қонунда бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, ушбу Уставга мувофиқ тартибга солинади.



"________" xususiy korxonasi мулкдори: __________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 586-модда