Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ишлаб чиқариш кооперативининг Устави (АВ томонидан 20.12.2016 й. 2848-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 20.12.2016 й. 294-мҳ-сонли буйруғига 9-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 20 декабрда 2848-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2016 йил 20 декабрдаги

294-мҳ-сонли буйруғига

9-ИЛОВА

______________________________

(рўйхатга олувчи органнинг номи)

томонидан 20___ йил "__" _____да

________________-сон реестр

рақами билан


"РЎЙХАТГА ОЛИНГАН"


М.Ў.

"_____________________" ishlab chiqarish

kooperativi иштирокчиларининг ______

йил "__" _________даги ___-сон умумий

йиғилиши баённомаси билан



"ТАСДИҚЛАНГАН"


М.Ў.

"______________________________"



ISНLAB CНIQARISН KOOPERATIVIНИНГ

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "______________" ishlab chiqarish kooperativi (бундан буён матнда "Кооператив" деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Кооперация тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ташкил топган.


1.2. Кооператив ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга амал қилади.


1.3. Кооперативнинг фирма номи:

Тўлиқ номи: "__________________" ishlab chiqarish kooperativi.

Қисқа номи: "__________________" IshChK.


1.4. Кооперативнинг почта манзили: _____________________________


1.5. Кооператив аъзолари:

"______________";

"______________";

"______________".


1.6. Устави рўйхатга олинган ва давлат реестрига киритилган пайтдан эътиборан кооператив ташкил топган деб ҳисобланади.


1.7. Кооператив юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, жамоа мулки ҳуқуқи асосида ўзига қарашли мулкка эгалик қиладиган, ундан фойдаланадиган ва уни тасарруф этадиган мустақил хўжалик юритувчи субъектдир.



II. ФАОЛИЯТ СОҲАСИ ВА МАҚСАДЛАРИ


2.1. Кооператив жисмоний ва юридик шахсларнинг иқтисодий ҳамда ижтимоий фаолиятнинг турли соҳаларида умумий мақсадларга эришиш учун ташкилий жиҳатдан расмийлаштирилган, мулкнинг ширкат (жамоа) шаклига асосланган ихтиёрий бирлашма сифатида ташкил этилган.


2.2. Кооператив қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

_______________________________________________;

_______________________________________________;

_______________________________________________.

Кооператив махсус рухсатнома (лицензия) керак бўлган фаолият турларини махсус рухсатнома (лицензия) олгандан кейингина амалга оширади.


2.3. Кооперативнинг фаолияти ўз аъзоларининг, шунингдек меҳнат шартномалари (контрактлар, битимлар) бўйича ишлаётган фуқароларнинг ўз меҳнатлари билан шахсан иштирок этишига асосланади.


2.4. Кооператив Ўзбекистон Республикаси қонунларида тақиқланмаган ҳар қандай фаолият тури билан шуғулланишга ҳақлидир.


2.5. Кооператив Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига ва халқаро шартномаларга мувофиқ республика ва халқаро бозорларда хўжалик фаолиятини эркин юритиш ҳуқуқига эгадир.



III. КООПЕРАТИВНИНГ МОЛ-МУЛКИ


3.1. Кооперативнинг мустақил балансида ўз ифодасини топадиган асосий фондлар, оборот маблағлари, пай бадаллари, шунингдек бошқа бойликлар кооператив мулки ҳисобланади.


3.2. Кооперативнинг мол-мулки ўз аъзоларининг пул ва моддий бадаллари, банкларнинг кредитлари, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар, бу маҳсулотларни сотишдан, кооператив уставида назарда тутилган ўзга хил фаолиятдан келган даромадлар ҳамда қонунларда ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобига ҳосил бўлади.


3.3. Кооперативнинг мол-мулкини шакллантиришда, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар (ташкилотлар), шунингдек мазкур кооперативга аъзо бўлмаган, аммо унда меҳнат шартномасига (контрактига), битимига мувофиқ ишлаётган жисмоний шахслар шартнома асосларида пул ва моддий бадаллар тўлаш йўли билан иштирок этишлари мумкин.


3.4. Кооператив томонидан ташкил этилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки, шунингдек қўшган улушларига мувофиқ хўжаликлараро корхоналар ва ташкилотларнинг мол-мулки кооператив мулки ҳисобланади.



IV. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРИ


4.1. 16 ёшга тўлган, кооперативнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда иштирок этиш истагини билдирган ва бунга қодир бўлган ҳар бир жисмоний шахс, башарти Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ўзга ҳол назарда тутилмаган бўлса, кооператив аъзоси бўлиши мумкин.


4.2. Кооператив аъзолари бўлган фуқароларнинг сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.


4.3. Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар, шунингдек бошқа кооперативлар ва ширкатлар кооперативнинг жамоа аъзолари бўлиши мумкин. Кооперативлар ва уларнинг жамоа аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома асосларида қурилади.


4.4. Кооперативнинг аъзоси меҳнат шартномаси бўйича бир нечта ишлаб чиқариш кооперативида ишлаши ёки айни бир вақтнинг ўзида уй-жой ва бошқа ижтимоий эҳтиёжларни қондириш билан шуғулланувчи бир неча кооперативнинг аъзоси бўлишга ҳақли.


4.5. Кооперативга кириш ёки унда меҳнат шартномаси (контракт, битим) бўйича ишлаш учун асосий иш жойидаги корхона мулкдорининг, маъмуриятнинг (бошқарув идорасининг) розилиги талаб қилинмайди.


4.6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра муайян фаолият билан шуғулланиши ёхуд муайян лавозимни эгаллаши ман этилган шахсларнинг кооперативга аъзо бўлиши ёки меҳнат шартномаси (контракти) асосида унда ишлашга жалб этилиши мумкин эмас.


4.7. Кооператив аъзоси уставда назарда тутилган ҳолларда кооперативнинг умумий йиғилиши қарорига биноан кооперативдан чиқарилиши мумкин.


4.8. Кооператив аъзолигидан чиқарилганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.


4.9. Кооператив аъзолари кооператив қарзлари бўйича мулкий жавобгардирлар.


4.10. Аъзолик муносабатларидан келиб чиққан низоли ишлар кооператив бошқарув идоралари томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан ҳал этилади.



V. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


5.1. Кооператив аъзолари:

кооператив фаолиятда ва унинг ишларини бошқаришда қатнашиш, кооперативнинг бошқарув ва назорат идораларига сайлаш ҳамда сайланиш, кооператив фаолиятини яхшилаш, унинг идоралари ва мансабдор шахсларининг ишидаги нуқсонларни бартараф этиш ҳақида таклифлар киритиш:

фойдали (даромаддан) улуш олиш, кооператив тугатилган тақдирда эса уставда назарда тутилган тартибда қўшган меҳнат ва мулкий ҳиссасига яраша кооператив аъзолари ўртасида тақсимланиши лозим бўлган мулк улушини олиш;

пай бадалининг бутун суммасини қайтариб олган ҳолда, шунингдек ўз меҳнат ва мулкий ҳиссасига мутаносиб равишда кооператив фойдасидан (даромадидан) улуш олган ҳолда кооперативдан ихтиёрий тарзда чиқиш;

кооператив мулкидан, уставда кооператив аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш;

кооперативнинг мансабдор шахсларидан кооперативнинг фаолиятига доир ҳар қандай масала юзасидан ахборот олиш;

кооператив мулкидаги ўзига қарашли улушни мерос қилиб қолдириш;

ишлаб чиқариш эҳтиёжларини ва касбий тайёргарликни ҳисобга олган ҳолда кооперативдан иш олиш;

ишламайдиган кунлар бериш орқали таъминланадиган дам олиш, шунингдек ишчи ва хизматчиларнинг тегишли тоифалари учун қонунда белгиланганидан кам бўлмаган муддатга ҳар йили ҳақ тўланадиган таътил олиш;

хавфсиз меҳнат шароитида ишлаш;

ўзини ижтимоий ва мажбурий тиббий суғурта қилдириш ҳамда ижтимоий таъминланиш;

маданий-маиший хизматдан фойдаланиш ва кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши белгилаган тартибда бошқа эҳтиёжларни қондириш ҳуқуқига ҳам эгадирлар.


5.2. Кооператив аъзолари:

кооператив уставига риоя этишлари ҳамда кооперативнинг умумий йиғилиши, сайлаб қўйиладиган бошқарув ва назорат идоралари қабул қилган қарорларни бажаришлари;

кооператив фаолиятда меҳнат қилиб ёки мулк қўшиб иштирок этиш билан боғлиқ кооператив олдидаги ўз мажбуриятларини бажаришлари;

кооперативга хўжалик фаолияти юритиш учун бериб қўйилган табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишлари, уларни асраб-авайлашлари ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини бажаришлари шарт.


5.3. Кооператив аъзолари кооператив уставида ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар ҳамда уларнинг зиммасига масъулиятлар ҳам юклатилади.



VI. КООПЕРАТИВ АЪЗОЛАРНИНГ МАСЪУЛИЯТИ


6.1. Кооператив аъзолари тугатилган кооперативнинг қарзлари юзасидан кооперативнинг мол-мулки билан жавобгар бўладилар, бу мол-мулк етмай қолган тақдирда қарз суммаси суд томонидан кооператив ҳар бир аъзосининг йиллик даромади суммасига мутаносиб равишда тақсимланади.


6.2. Кооперативнинг жамоа аъзоси хўжалик мустақиллигини сақлаб қолади ва ўз фаолиятида ўзининг уставига (низомига) амал қилади. У мустақил мулкий жавобгар бўлади.


6.3. Кооператив ўз таркибидаги жамоа аъзоларининг мажбуриятлари учун жавобгар бўлмайди, жамоа аъзолари эса кооперативнинг мажбуриятлари бўйича уставда кўзда тутилган тартибда ва миқдорларда жавобгар бўладилар.



VII. КООПЕРАТИВНИ БОШҚАРИШ


7.1. Кооперативнинг олий бошқарув идораси умумий йиғилиш, конференция, съезд бўлиб, улар кооператив раисини (бошқарувини), тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлайди ва уларга кооперативни бошқариш бўйича ўз ваколатларини топширади.


7.2. Кооперативнинг ҳар бир аъзоси, шу жумладан унинг ҳар бир жамоа аъзоси, қўшган мулкий ҳиссасининг миқдоридан қатъи назар, бир овозга эга бўлади.


7.3. Кооперативда меҳнат шартномаси (контракти) бўйича ишлаётган фуқаролар умумий йиғилишда маслаҳат овози ҳуқуқи билан иштирок этадилар.


7.4. Умумий йиғилиш:

кооперативнинг уставини қабул қилади, унга белгиланган тартибда ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритади;

кооператив раисини, кооператив бошқарувини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлайди (ёллайди) ва озод этади, уларнинг фаолиятларига доир ҳисоботларини эшитади;

кооператив аъзолигига қабул қилиш, аъзоликдан чиқариш масалаларини, шунингдек кооперативдан чиқиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;

кооперативнинг ички тартиб қоидалари, кооператив мулкига етказилган зарар учун моддий жавобгарлик тўғрисидаги, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги қоидаларни ҳамда кооперативнинг бошқа ички ҳужжатларини қабул қилади ва уларни ўзгартиради;

кооперативга кириш, пай бадалларининг ва бошқа бадалларнинг миқдорини белгилайди;

кооператив фаолиятнинг режаларини ва уларнинг ижросига доир ҳисоботларни тасдиқлайди;

фойдани (даромадни) тақсимлаш тартибини, кооператив фондлари ва резервларининг турлари, миқдори ҳамда улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди;

кооперативни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш, унинг хўжалик уюшмаларига кириши ва улардан чиқиши масалаларини ҳал қилади.

Мазкур масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш кооператив умумий йиғилишининг мутлақ ихтиёрида бўлади.


7.5. Умумий йиғилишининг кооперативни қайта ташкил этиш ва унинг фаолиятини тўхтатиш масалалари юзасидан қарорлари жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинади.

Умумий йиғилишининг қолган қарорлари, жамият иштирокчилари умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан, агар умумий йиғилишининг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан ўзгача қарор қабул қилиш белгиланмаган бўлса, қабул қилинади.


7.6. Кооператив уставига ёки умумий йиғилишнинг қарорига мувофиқ кооператив фаолиятининг бошқа ташкилий, хўжалик ва ижтимоий масалалари ҳам кооперативнинг мутлақ ихтиёрига берилиши мумкин.


7.7. Зарур ҳолларда кооперативларда умумий йиғилиш ихтиёридаги масалаларни ҳал этиш учун вакиллар йиғилишлари чақирилиши мумкин.


7.8. Кооператив бошқаруви (раиси) кооперативнинг ижро органи ҳисобланади ва кооперативнинг жорий фаолиятини қонун ҳужжатлари ва умумий йиғилиш белгилаган тартибда бошқаради.


7.9. Тафтиш комиссияси (тафтишчи) кооперативнинг (бошқарувнинг) молиявий ва хўжалик фаолиятини текширади ва у умумий йиғилиш олдида ҳисобдордир.


7.10. Кооператив аъзоларининг умумий йиғилиши кооперативнинг (бошқарувнинг) молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун белгиланган тартибда аудиторни ёки аудиторлик ташкилотини жалб этишга ҳақлидир.



VIII. КООПЕРАТИВНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ВА УНИ ҚАЙТАДАН ТАШКИЛ ЭТИШ


8.1. Кооперативни тугатиш ёки қайтадан ташкил этиш (қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиш, ўзгартириш) кооператив мол-мулки эгасининг ёки у ваколат берган органнинг, кооператив қайси корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси) ҳузурида ташкил этилган бўлса, шу корхона, муассаса, ташкилот (хўжалик уюшмаси)нинг қарорига ёки суднинг ҳал қилув қарорига мувофиқ амалга оширилади.


8.2. Кооперативнинг фаолияти қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилиши мумкин:

агар кооператив рўйхатга олинган пайтдан бошлаб бир йил давомида ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятига киришмаган бўлса ёки амалда тўхтатиб қўйилган фаолиятини даромадлар тўғрисидаги охирги декларацияни топширганидан кейин бир йил ўтгач қайтадан бошламаса;

кооператив узоқ вақт мобайнида (олти ойдан кўпроқ) тўловга қобилиятсиз бўлса;

кооператив ўз уставини ва амалдаги қонун ҳужжатларининг нормаларини бузса;

кооперативнинг тузилган муддати тугаса;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган бошқа ҳолларда.


8.3. Кооператив давлатнинг рўйхатга олиш реестридан чиқарилган пайтдан эътиборан (ушбу кооперативга хизмат кўрсатаётган банкнинг ёзма маълумоти мавжуд бўлган тақдирда) қайта ташкил этилган ёки тугатилган деб ҳисобланади.


8.4. Кооператив тугатилаётганда кооператив жисмоний шахснинг соғлиғига ёки ҳаётига етказган зарар учун жавобгар эканлиги муносабати билан бу кооперативдан ундирилиши лозим бўлган тўловларга аванс берилади.


8.5. Ишлаб чиқариш кооперативи тугатилган тақдирда қарз берувчилар ва меҳнат жамоаси аъзоларининг даъволари қондирилганидан кейин қолган мол-мулк кооператив аъзолари ўртасида унинг уставида кўзда тутилган тартибда тақсимланади.



АЪЗОЛАР:


________________________________

________________________________

________________________________



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 586-модда