Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 26.11.2016 й. 38/1-сон "Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 21.12.2016 й. 2155-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.12.2016 й.

N 2155-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.11.2016 й.

N 38/1


ҚАРОРИ



Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш

тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сонли қарори (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 438-модда) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                     Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш

тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартибини белгилайди.".


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни киритиш, киритилган маълумотларни кўриш ва чоп этиш.".


3. 3-банддан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 6-7-сон, 33-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 8-банд "солиқ органлари" деган сўзлардан кейин ", суд ижрочилари ва ундирувчилар" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


5. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Тизимда мижоз томонидан миллий валютадаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.".


6. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Халқаро тўловларни амалга оширишда чет эл валютасидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги реквизитлардан иборат бўлади:

тўловнинг тури;

ҳужжатнинг санаси;

маблағларни тўловчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

маблағларни тўловчининг ҳисобварағи;

тўлов суммаси;

тўлов мақсади;

тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк комиссион харажатлари;

маблағларни тўловчи банкининг номи;

маблағларни тўловчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);

маблағларни тўловчи банкининг махсус коди;

маблағларни олувчи банкининг номи;

маблағларни олувчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);

маблағларни олувчи банкининг махсус коди;

маблағларни олувчи банкининг маблағларни тўловчи банкидаги ҳисобварағи;

маблағларни олувчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

маблағларни олувчининг ҳисобварағи;

маблағларни тўловчининг маблағларни олувчига хабари.".


7. 22-банддан "(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 623-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 588-модда