Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2016 й. ПФ-4891-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармонига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.12.2016 й.

N ПФ-4891



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИНИНГ

ИЧКИ ЭРКИН АЛМАШТИРИЛИШИНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

1995 ЙИЛ 27 ИЮНДАГИ ПФ-1193-СОН ФАРМОНИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонини бажариш юзасидан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 27 июндаги ПФ-1193-сон Фармони 8-бандининг иккинчи хатбошидаги "7 иш куни" сўзлари "ўн беш иш куни" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 26 декабрь, 51-сон, 579-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2016 йил, 12-сон, 426-модда