Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2016 й. 420-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.12.2016 й.

N 420




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ

5 АВГУСТДАГИ 169-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 30 декабрдаги

420-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги

автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"

2010 йил 5 августдаги 169-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-иловада:


а) "Жиззах вилояти" бўлимида:


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"

7.

4К230

Жиззах ш. - Учтепа қ.


14



шохобчалар:





а) Олмазор қишлоғига


5



б) Кўтарма маҳалласига


2



Жами шохобчалар билан


21

";

қуйидаги таҳрирда 62-банд қўшилсин:

"

62.

4Н1252

4Р38 автойўлидан шохобчалар:


6



шу жумладан:





а) Сайилжойи маҳалласига


3



б) Ўратепалик ва Заргарлик маҳаллаларига


3

".

"Узунлиги, км" устунининг охирги сатридаги "1001" рақами "1009" рақами билан алмаштирилсин;


б) "Узунлиги, км" устунининг охирги сатридаги "24606" рақами "24614" рақами билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 январь, 1-сон, 13-модда