Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.02.2017 й. ПҚ-2751-сон "Республикада банк пластик карточкалари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.2017 й.

N ПҚ-2751



РЕСПУБЛИКАДА БАНК ПЛАСТИК

КАРТОЧКАЛАРИ АСОСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-

КИТОБ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, пластик карточкаларга, терминалларга ва тегишли ускуналарга бўлган талаб-эҳтиёжларни қондириш, шунингдек, пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини камайтириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошида назарда тутилган божхона имтиёзларининг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.

3. Банк микропроцессор пластик карточкалари, тўлов терминаллари ишлаб чиқарувчилар, чакана тўлов тизимларининг процессинг марказлари олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллардан, дастурий таъминот воситаларидан ҳамда пластик карточкалар, терминаллар, банкоматлар, инфокиоскалар ва бошқа ускуналар ишлаб чиқариш учун лицензиялардан самарали ва қатъиян мақсадли фойдаланишни ҳамда ана шулар воситасида ҳисоб-китоблар амалга оширилишини таъминласин, келгусида уларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот воситалари ва лицензиялардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.

Белгилаб қўйилсинки, имтиёзлар қўлланилган ҳолда олиб кирилаётган хом ашё, сарфланувчи ва бутловчи материаллар, дастурий таъминот воситалари ва лицензиялардан мақсадга хилоф тарзда фойдаланилган тақдирда, божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан божхона тўловларининг тўланмай қолган суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни қўлланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириб олинади.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари Ўзбекистон Банклари уюшмаси билан биргаликда:

истеъмол эҳтиёжлари учун мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш учун пластик карточкалардан фойдаланиш асосида турли хил кредит маҳсулотлари жорий этилишини;

пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини ошириш ва рағбатлантиришга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи дастурларни савдо-сервис ташкилотлари билан биргаликда татбиқ этиш амалиёти кенгайтирилишини;

самарали, замонавий ва қулай тўлов воситаси сифатида пластик карточкалардан фойдаланиш афзалликларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишга йўналтирилган ташкилий тадбирлар тизимли асосда ўтказилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 февраль, 6-сон, 72-модда