Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.02.2017 й. 66-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матнини ўқиш учун авторизация қилинг

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 февралдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат

рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом юридик ва жисмоний шахсларни - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилайди.

Ушбу Низом талаблари давлат рўйхатидан ўтказилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган банклар ва кредит бюролари, уларнинг ваколатхоналари ҳамда филиаллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказишга татбиқ этилмайди.


2. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказувчи органлар деб аталади) томонидан амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда Тизим деб аталади) - тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ушбу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари комплекси;


тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш (давлат рўйхатидан ўтказиш) - рўйхатдан ўтказувчи органнинг тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) киритиш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;


тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) - рўйхатидан ўтказувчи органнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Реестрдаги тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари;


ариза берувчи - рўйхатдан ўтказувчи органларга тегишли сўровнома, ариза билан мурожаат қилган юридик ёки жисмоний шахслар ёхуд улар томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахслар;


умумий маълумотнома - рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар томонидан Тизимда жойлашган маълумотларни автоматик тарзда янгилаб бориш, шунингдек ариза берувчилар томонидан Тизим орқали тақдим этиладиган рўйхатдан ўтказиш маълумотларини туркумлаш имконини берадиган классификаторларни ўз ичига олувчи, Тизимда консолидация қилинган маълумотнома;


Тизимдан фойдаланувчи - рўйхатдан ўтказувчи орган ёки ваколатли ташкилотнинг тегишли орган зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун раҳбар буйруғи билан Тизимдан фойдаланишга ваколат берилган ходими;


тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (кейинги ўринларда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома деб аталади) - рўйхатдан ўтказиш маълумотлари Реестрга киритилганлиги ҳолатини тасдиқловчи белгиланган намунадаги электрон ҳужжат;


ваколатли ташкилотлар - қонун ҳужжатлари билан давлат солиқ хизмати органларида, давлат статистика органларида давлат ҳисобига қўйиш, тадбиркорлик субъектларига рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, лицензиялар беришга доир функциялар зиммасига юкланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш, матбаа, банк фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари;


электрон ҳужжатларнинг репозиторийси - электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;


Фойдаланувчиларни идентификация қилиш ягона ахборот тизими (Ягона идентификация қилиш тизими) - жисмоний ва юридик шахсларни ҳақиқий идентификация қилишни, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими.


4. Давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги усуллардан бири билан амалга оширилади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали Тизим воситасида Ягона порталда;

ушбу Низомнинг 5-бобига мувофиқ ўзи келган ҳолда.


5. Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан маълумотлар бериш учун тегишлича ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставкалар бўйича давлат божлари ва йиғимлар тўланади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.

Ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган давлат божлари, йиғимлар электрон тўлов тизимлари орқали тўланганда ариза берувчидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотлар ҳамкорлик регламентида белгиланган тартибда мутаносиб равишда тақсимланадиган тўлов суммасининг бир фоизи миқдорида воситачилик ҳақи ушлаб қолинади.


6. Тизим орқали қуйидагилар амалга оширилади:

давлат рўйхатидан ўтказиш;

қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

қайта рўйхатдан ўтказиш;

давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун давлат божини тўлаш;

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани эркин олиш;

якка тартибдаги тадбиркор фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисида ариза топшириш;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг белгиланган тартибдаги ҳамкорлиги;

рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларни, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларини тадбиркорлик субъектининг манзили (жойлашган жойи, яшаш жойи) ўзгарганлиги тўғрисида хабардор қилиш;

"тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"ни очиш ва ундан эркин фойдаланиш;

Реестрдан кўчирма, сўралаётган ҳужжат, тадбиркорлик субъектларининг рўйхати ёки сўралаётган маълумотнинг ва (ёхуд) ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотнома шаклидаги аниқ тадбиркорлик субъектлари ҳақида маълумот сўраш ва олиш.


7. Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун ариза берувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган тартибда тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлиши керак.


8. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш учун фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"дан эркин фойдаланиш имконига эга бўлгандан сўнг "бизнесни рўйхатдан ўтказиш" - давлат хизматини танлайди.



2-БОБ. РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


9. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза берувчи "бизнесни рўйхатдан ўтказиш" - давлат хизматини танлайди ва давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги белгиланган ариза шакллари бўйича:

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик субъектларининг (кейинги ўринларда якка тартибдаги тадбиркор деб аталади);

ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларнинг уни кўрсатишга сўровномани (кейинги ўринларда сўровнома деб аталади) шакллантиради.


10. Ариза берувчи томонидан сўровнома шакллантирилиши босқичма-босқич амалга оширилади. Ариза берувчи сўровномани сўралаётган маълумотларни киритиш ва Тизим томонидан умумий маълумотномадан таклиф этилаётган маълумотларни танлаш йўли билан шакллантиради. Ариза берувчи сўровномани шакллантиришни исталган босқичда тўхтатиш ёки давом эттириш ҳуқуқига эга.

Давлат ахборот ресурсларида мавжуд бўлган маълумотлар, ариза берувчининг Ягона идентификациялаш тизимидан олинган ҳақиқий шахсий маълумотларини инобатга олган ҳолда Тизим томонидан автоматик тарзда шакллантирилади. Тизим ҳар бир босқичда сўровномада шакллантирилган маълумотларни сақлаб боради.


11. Ариза берувчи томонидан фирма номини танлаш бир хиллигининг текширилиши Тизим томонидан автоматик тарзда амалга ошириладиган, лотин алифбосидаги эркин фирма номларидан сўровнома шакллантирилганда амалга оширилади.

Ариза берувчи у томонидан фирма номи танланаётганда Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонуни, шунингдек юридик шахслар номлари тўғрисидаги бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

Сўровнома шакллантирилганда танланган фирма номи Тизим томонидан 60 календарь кунига ариза берувчи номига сақланиб туради.

Агар ариза берувчи шакллантирилган сўровномани рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу бандда кўрсатилган муддат мобайнида жўнатмаган бўлса, ариза берувчи томонидан танланган фирма номининг белгиси Тизим томонидан бекор қилинади. Бунда ариза берувчи томонидан шакллантирилган бошқа маълумотлар уларни очиб кўриш, ўзгартириш ва сўровномани шакллантиришни давом эттириш имконияти билан Тизим томонидан тегишлича фойдаланувчининг шахсий кабинети ёки "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"да сақланиб туради.

Фирма номини қайта танлаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


12. Тизим воситасида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишлича сўровномага қуйидагилар илова қилинади:

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси - қўшиб юборилганда;

тақсимлаш баланси - бўлишда ва ажратиб чиқаришда.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак - қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Ариза берувчи таъсис ҳужжатларини ўз ихтиёрига кўра қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда намунавий шакллар асосида ёки бошқа шаклларда расмийлаштириш ҳуқуқига эга.


13. Сўровномага илова қилинаётган ҳужжатлар электрон ҳужжат шаклида бўлиши керак.

Рўйхатдан ўтказувчи органга сўровномани қоғозда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг "PDF" (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари шаклида илова қилган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун юборилган сўровномалар:

икки ва ундан ортиқ муассислари бўлган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларда муассиснинг сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига Тизим томонидан юборилган хабарнома ва унинг муассислигини Ягона идентификациялаш тизими орқали идентификациялашни тасдиқлаш йўли билан ҳар бир муассиснинг муассислар таркибига киритилганлигига розилиги мавжуд бўлиши керак, Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар бундан мустасно;

муассислари таркибида Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар кўрсатилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, бошқа тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларда мажбурий тартибда кўрсатилган шахсларнинг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан имзоланади.

Рўйхатдан ўтказувчи органга юборилаётган ҳар бир алоҳида ҳужжат барча аутентик белгилари ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида сўровномага илова қилиниши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги керак.


14. Ариза берувчи сўровнома шакллантирилиши охирига етганидан сўнг ставкаси ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ Тизим томонидан автоматик тарзда аниқланадиган давлат божини Тизим томонидан таклиф этилаётган қуйидаги тўлов усуллари орқали тўлашни амалга оширади:

Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали реал вақт режимида - банк картаси ва уланган "SMS хабар бериш" хизмати ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

Ўзбекистон Республикаси банкларининг кассалари орқали - Тизим томонидан шакллантирилган сўровноманинг ноёб рақами кўрсатилган ҳолда нақд ёки нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида;

ҳисоб рақамидан банк ўтказмаси ёрдамида нақдсиз ҳисоб-китоб кўринишида.

Тўланган давлат божи қайтарилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.


15. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб ушбу Низомнинг 9 - 14-бандлари талаблари инобатга олинган ҳолда сўровнома Тизим фойдаланувчисига - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг шахсий кабинетига автоматик тарзда хабарнома юборадиган Тизим томонидан сақланади.


16. Тизим ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган давлат рўйхатидан ўтказиш муддатларида ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни текширади ва улар Тизимнинг тегишли маълумотлар базаларига мувофиқ бўлганда:

Реестрга автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;

ушбу Низомга 6, , 6б-иловаларга мувофиқ тегишли шакллар бўйича рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани шакллантиради;

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақлайди;

электрон ҳужжатлар депозиторийсида давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни шакллантиради ва сақлайди.

Юридик шахслар учун - рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага, таъсис ҳужжатларига ҳавола (гиперҳавола) шаклидаги хабарнома автоматик тарзда Тизим фойдаланувчисининг - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси билан имзоланади ва "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети"га, шунингдек сўровномада кўрсатилган электрон почта манзилига жўнатилади.

Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ягона порталдаги "тадбиркорлик субъектининг шахсий кабинети" орқали қабул қилиб олинган пайт ушбу бандда назарда тутилган электрон ҳужжатлар берилган вақт бўлиб ҳисобланади.


17. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада, таъсис ҳужжатларида Тизим фойдаланувчисининг - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг ЭРИси ва QR-код (матрицали штрих код), шунингдек идентификация рақамлари бўлиши керак.

QR-код тегишли дастурий-аппарат воситалари билан ўқилганда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг идентификация рақамлари ва Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсига ҳаволалар (гиперҳаволалар) бўлиши керак.


18. Ариза берувчи юридик шахслар учун - Ягона порталдаги электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланаётган рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани, таъсис ҳужжатларини эркин олиш, шунингдек уларнинг нусхаларини қоғозда чоп этиш ҳуқуқига эга.


19. Давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг тадбиркорлик субъекти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда банк ҳисоб рақамларини очиш учун банкларга мурожаат қилади. Банк ҳисоб рақамларини очиш учун рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг, таъсис ҳужжатларининг асл нусхаларини ва нусхаларини тақдим этиш талаб қилинмайди.


20. Кичик тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда, шунингдек улар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилганда муҳр ва штамплар, шунингдек уларнинг эскизларини тайёрлаш талаб қилинмайди.



3-БОБ. ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


21. Ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мажбурий қайта рўйхатдан ўтказилади.

Ариза берувчи давлат хизматини танлаганидан сўнг ушбу Низомга 7-иловада назарда тутилган муддат мобайнида ушбу Низомга 8 ва 9-иловаларга мувофиқ белгиланган қайта рўйхатдан ўтказиш учун аризалар шакллари бўйича ушбу Низомнинг 10, 11, 13, 14-бандларида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда сўровномани шакллантиради.

Қайта рўйхатдан ўтказиш учун Тизим воситасида ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган талабларни инобатга олган ҳолда қуйидаги ҳужжатлар сўровномага илова қилинади:

тадбиркорлик субъекти ваколатли бошқарув органининг таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;

давлат тилидаги таъсис ҳужжатлари;

топшириш далолатномаси - қўшиб юборилганда ва қайта тузилганда;

тақсимлаш баланси - ажратиб чиқаришда;

тадбиркорлик субъекти ваколатли органининг таъсис ҳужжатларида эълон қилинган устав фонди миқдори шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат - устав фонди миқдори оширилганда;

тадбиркорлик субъекти - юридик шахс иштирокчилари томонидан қўшимча ҳиссалар ва учинчи шахслар томонидан тўла миқдордаги ҳиссалар киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар - устав фонди миқдори оширилганда;

улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шартнома, хат, ҳуқуқий ворислик, мерос, суд қарори ва шу кабилар) - улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтганда.

Топшириш далолатномаси ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак - қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари учун.

Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, унда янгидан пайдо бўлган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар.

Таъсис ҳужжатларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш ушбу Низом 12-бандининг еттинчи хатбошида назарда тутилган ҳуқуқни инобатга олган ҳолда таъсис ҳужжатларини янги таҳрирда қабул қилиш йўли билан амалга оширилади.

Акциядорлик жамияти қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ушбу банднинг тўртинчи хатбошида улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиш қисмида, тўққизинчи, ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.


22. Давлат божи тўланган пайтдан бошлаб Тизим ушбу Низомнинг 15 ва 16-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.


23. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими хабарнома олганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 44-бандида кўрсатилган рад этиш учун асослар мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши ва қайта ишлаши шарт.


24. Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сўровномани кўриб чиқиш ва қайта ишлаш учун:

маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Тизим воситасида Реестрга киритиладиган ёзувни шакллантиради ва киритилишини тасдиқлайди, бунда Тизим ушбу Низомнинг 16-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради;

маълумотлар ва ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда, Тизим ушбу Низомнинг 47-бандида назарда тутилган ҳаракатларни бажаради.



4-БОБ. ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ - ЮРИДИК

ШАХСНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ


25. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш Тизим воситасида амалга оширилади.


26. Тадбиркорлик субъекти - юридик шахс:

ажратиб чиқариш йўли билан қайта ташкил этилганда - қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахсга нисбатан унинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш, ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахсга нисбатан эса - янгидан тузилган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади;

қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда - қўшиб олиш амалга оширилаётган тадбиркорлик субъектининг - юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан боғлиқ бўлган қайта рўйхатдан ўтказиш Реестрга қўшиб олинган юридик шахс фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзув киритиш билан амалга оширилади;

қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартириш йўли билан қайта ташкил этилганда - янгидан тузилган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.


27. Қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тегишлича ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Янгидан пайдо бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайта ташкил этиш натижасида тугатилаётган акциядорлик жамиятининг чиқарилган қимматли қоғозлари бекор қилинганидан, шунингдек у Реестрдан чиқарилганидан сўнг амалга оширилади.


28. Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун сўровнома ёки ариза юборилишидан олдин қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс томонидан кредиторларни таништириш учун ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ расмийлаштирилган хабарнома Ягона порталда эълон қилинади. Бунда кўрсатилган хабарномани босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш талаб этилмайди.

Агар қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс акциядорлик жамияти бўлса, тегишли ахборот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида - Корпоратив ахборот ягона порталида, шунингдек акциядорлик жамиятининг корпоратив веб-сайтида эълон қилинади


29. Ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда:

қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектларини - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар жойлашган жойдаги рўйхатдан ўтказувчи органлар томонидан амалга оширилади;

агар қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар жойлашган жой қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъекти - юридик шахс жойлашган жойдан фарқ қилса, давлат рўйхатидан ўтказиш қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар жойлашган жойда амалга оширилади.



5-БОБ. ЎЗИ КЕЛГАН ҲОЛДА ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИШ, ҚАЙТА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


30. Ариза берувчилар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тегишли (почта манзилига мувофиқ жойлашган жойдаги - юридик шахслар учун ёки доимий рўйхатда турган жойидаги ёхуд доимий яшаш жойидаги - жисмоний шахслар учун) рўйхатдан ўтказувчи органга ўзлари келиб мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


31. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганида қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхалари бир нусхада тақдим этилади.

Агар Тизим фойдаланувчисига - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимига ҳужжатлар ўзи келиб ариза берувчининг вакили томонидан тақдим этилса, шунингдек унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳарбий билет, ҳайдовчилик гувоҳномаси, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи бошқа ҳужжат) ва ариза берувчи вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома, шартнома, тадбиркорлик субъекти - юридик шахс муассисларининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган қарори, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар) тақдим этилади.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Низомга 2-иловада назарда тутилган ставка бўйича давлат божи тўланади. Бунда давлат божини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисоб рақамига амалга оширилади.

32. Тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга тегишлича ушбу Низомнинг 12 ва 21-бандларида назарда тутилган ҳужжатларни, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёки белгиланган давлат божи миқдори тўланганлиги тўғрисида банк тўлов ҳужжатининг (кейинги ўринларда тўлов ҳужжати деб аталади) нусхасини тақдим этади.


33. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга паспортини - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун, шахсини ва Ўзбекистон Республикасидаги яшаш жойини тасдиқловчи паспортни ёки бошқа ҳужжатни - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун, шунингдек давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёхуд тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этади.


34. Қайта ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ушбу Низомнинг 32-бандида назарда тутилган ҳужжатларга қўшимча равишда қўшиб юборилаётган, қўшиб олинаётган, ўзгартирилаётган, бўлинаётган, ажратиб чиқарилаётган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган органларнинг тегишли қарорлари тақдим этилади.


35. Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун ўзи келиб тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларни олганидан сўнг тегишли ариза шаклини тўлдиради.

Тизимдан фойдаланувчи - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу бобда назарда тутилган ҳаракатларни фақат ариза берувчи томонидан белгиланган давлат божи миқдори Тизим воситасида тўлаганидан сўнг амалга оширади.


36. Ҳужжатлар ўзи келиб тақдим этилган тақдирда Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказиш маълумотлари киритилаётганда Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тақдим этилган ҳужжатлар мазмунини ушбу Низомнинг 6-бобида назарда тутилган рад этиш учун асосларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан кўриб чиқиши шарт - устав фонди миқдорининг оширилишида, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтишида қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асосларни ўрганиш бундан мустасно.


37. Рўйхатдан ўтказиш маълумотларини Тизимга киритиш охирига етганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими Тизим томонидан унга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари асосида шакллантирилган аризани, унда кўрсатилган маълумотлар билан рози бўлган тақдирда аризани ўз қўли билан имзоловчи ариза берувчи уни текшириб чиқиши учун аризани қоғоз кўринишида чоп этади.

Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни (устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши бундан мустасно) рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, ариза ариза берувчи томонидан имзоланганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими барча қоғоз кўринишида тақдим этилган ҳужжатларни (паспорт ва тўлов ҳужжатининг нусхалари бундан мустасно) сканер қилади, Тизимга киритади ва уларни ариза берувчига қайтариб беради, тўлдирилган ариза бундан мустасно.


38. Ариза ариза берувчи томонидан имзоланганидан сўнг Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими томонидан Тизимга киритилган рўйхатдан ўтказиш маълумотлари бузиб кўрсатилган, ўзгартирилган ва (ёки) қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ бўлган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган жавоб беради.


39. Тизим, Тизим фойдаланувчиси - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддатларда тегишлича ушбу Низомнинг 16, 23 ва 24-бандларида назарда тутилган ҳаракатларни амалга оширадилар.



6-БОБ. ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШНИ, ҚАЙТА

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ РАД ЭТИШ УЧУН АСОСЛАР


40. Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлади:

давлат божи тўланмаганлиги ёки унинг тўлиқ бўлмаган миқдорда тўланганлиги;

ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган ҳолатларда тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказиш органига мурожаат қилинганлиги;

ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги;

қонун ва таъсис ҳужжатлари билан ваколат берилмаган орган томонидан таъсис ҳужжатларини тасдиқлаш (хулосага келиш), уларга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги - устав фонди миқдори оширилган, улуш (ҳисса) бошқа шахсга ўтган, қайта ташкил этилган тақдирда;

давлат рўйхатидан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда қонун ҳужжатлари билан устав фондининг миқдорига доир талаблар белгиланган тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар учун таъсис ҳужжатларида ушбу Низомга 11-иловада назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдоридан кам бўлган миқдорнинг белгиланганлиги.


41. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхонани давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда қуйидагилар асос бўлади:

таъсис ҳужжатларида кўрсатилган хорижий инвестициялар улуши миқдорининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун қонун ҳужжатларида белгиланган улуши миқдорига номувофиқлиги;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассисларининг таркибида хорижий юридик шахснинг мавжуд эмаслиги.


42. Бозорни, шунингдек фаолият юритаётган бозор негизида қайта тузилган савдо мажмуасини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда бозор ва савдо мажмуаси муассислари таркибида устав фондида эллик бир фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мавжуд эмаслиги асос бўлади.


43. Акциядорлик жамиятини давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда жамият устав фондида ўн беш фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлган бир ёки ундан ортиқ хорижий инвесторларнинг мавжуд эмаслиги асос бўлади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.


44. Устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган асосларга қўшимча равишда тақдим этилган ҳужжатларнинг ва (ёки) маълумотларнинг қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқлиги асос бўлади.


45. Якка тартибдаги тадбиркорни, тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни, рўйхатдан ўтказиш маълумотларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни бошқа асосларга, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.


46. Давлат рўйхатидан ўтказишни, қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш рад этиш асослари бартараф этилиши шарти билан ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун қайтадан топширишга тўсиқ бўла олмайди.


47. Тизимдан фойдаланувчи - рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходими тегишлича сўровномани, аризани олган пайтидан бошлаб ушбу Низомга 3-иловада назарда тутилган муддат мобайнида Тизим воситасида ушбу Низомга 12-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга рад этишни расмийлаштиради ва Тизим воситасида сўровномада, аризада кўрсатилган усуллар билан бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.


48. Ариза берувчилар тўланган давлат божини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ортиқча тўланган суммалар бундан мустасно.

Давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи қайтарилмайди.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


49. Тадбиркорлик субъектлари унга тааллуқли бўлган ҳужжатлар ва (ёки) маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органлар ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан сўралганлиги ҳолатлари тўғрисидаги ахборотни Тизим имкониятларидан фойдаланиш воситасида реал вақт режимида бепул ва тўсиқсиз олиш ҳуқуқига эга, тадбиркорлик субъектларининг бу каби ахборотни олиш имконияти қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланган ҳолатлар бундан мустасно.


50. Тизимдан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатларида фойдаланган рўйхатдан ўтказувчи орган, ваколатли ташкилот ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.


51. Рўйхатдан ўтказувчи органлар, ваколатли ташкилотлар тегишли Тизимдан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилган ҳаракатлар учун жавоб берадилар.


52. Тизимдан фойдаланувчи телекоммуникация хизматларидан фойдаланилганда оператор ва (ёки) провайдернинг айби билан электрон ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни жўнатишда (олишда) юзага келиш эҳтимоли бўлган тўхталишлар учун жавоб бермайди.


53. Рўйхатдан ўтказувчи органлар давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатлар ҳақиқийлигини текширишни амалга оширмайдилар, шунингдек уларнинг тўғрилиги ҳамда қонун ҳужжатларига номувофиқлиги учун жавоб бермайдилар.


54. Ариза берувчилар рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги, аниқлиги, бузиб кўрсатилганлиги, шунингдек таъсис ҳужжатларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавоб берадилар. Сўровнома интерактив тарзда шакллантирилган ва таъсис ҳужжатлари намунавий шакллар асосида расмийлаштирилган тақдирда, ариза берувчилар Тизим танлаши учун ноаниқ ва бузиб кўрсатилган маълумотлар таклиф этилганлиги учун жавобгарликдан озод этиладилар.


55. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари







1-босқич

Ариза берувчи


       

1. Сўровнома Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали расмийлаштирилганда:

фирма номини танлаш - юридик шахслар учун;

сўровномани тегишли маълумотлар кўрсатилган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш;

давлат божини тўлаш.



Ариза берувчининг хоҳишига кўра



2. Рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат қилинганда:

давлат божини тўлаш;

тегишли қоғоз ҳужжатларнинг асл нусхаларини бир нусхада тақдим этиш;

рўйхатдан ўтказувчи органнинг ходими билан биргаликда аризани тўлдириш.

        

(реал вақт режимида)







2-босқич

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими


      

1. Маълумотларни текшириш, тадбиркорлик субъектининг ноёб идентификаторини бериш.


2. Маълумотларни Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиш.


3. Ариза берувчини тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилиш.

             


реал вақт режимида (ариза топширилган пайтдан бошлаб 30 минутдан ошмаган вақтда)



          

*) Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан қайта ўтказиш ушбу схемага мувофиқ қуйида белгиланган муддатлардан ошмаган ҳолда амалга оширилади:

30 минутда, устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан қайта ўтказиш бундан мустасно;

устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган давлат рўйхатидан қайта ўтказилганда 16 иш соатида.






Низомга

2-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш,   қайта   рўйхатдан   ўтказиш,   шунингдек

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан

маълумотлар берилганлиги учун ундириладиган

давлатбожлари ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ

Т/р

Тадбиркорлик фаолияти

шаклларининг номи


Давлат рўйхатидан ўтказилганда

божлар ва йиғимлар миқдорлари*


ўзи келиб


Интернет

тармоғи орқали


I. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

1.

Якка тартибдаги тадбиркор


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида**

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

2.

Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

3.

Юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги


Бепул


Бепул


4.

Юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъекти


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

5.

Юридик шахс ташкил этмаган ҳунармандчилик фаолияти субъекти


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

6.

Акциядорлик жамияти, ушбу жадвалнинг 7 ва 20-бандларида кўрсатилганлари бундан мустасно


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

7.

Давлат корхоналари негизида ташкил этиладиган акциядорлик жамияти


Бепул


Бепул


8.

Масъулияти чекланган жамият


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

9.

Қўшимча масъулиятли жамият


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

10.

Тўлиқ ширкат


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

11.

Коммандит ширкат


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

12.

Ишлаб чиқариш кооперативи


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

13.

Унитар корхона


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг г 0,5 баравари миқдорида

14.

Давлат унитар корхонаси


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

15.

Хусусий корхона


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

16.

Оилавий корхона


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

17.

Фермер хўжалиги


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

18.

Юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалиги


Бепул


Бепул


19.

Бориш қийин бўлган ва тоғли туманларда ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари


Ушбу бўлимда белгиланган ставканинг 20 фоизи


Ушбу бўлимда белгиланган ставканинг 10 фоизи


20.

Фаолиятини суғурталовчилар, суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондлари, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш уюшмаси таркибига кирувчи мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари, бозорлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан ташкил этилган акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинглар) шаклидаги хўжалик бошқарув органлари сифатида амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти - юридик шахс


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида

21.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 32 баровари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 баровари миқдорида

22.

Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ҚАЙТА ЎТКАЗИШ

23.

Тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни давлат рўйхатидан қайта ўтказиш


I-бўлимда белгиланган ставканинг 50 фоизи


I-бўлимда белгиланган ставканинг 25 фоизи


III. ЯНГИ НАМУНАДАГИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН

ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШ***

24.

Янги намунадаги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани бериш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

IV. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ЯГОНА ДАВЛАТ

РЕЕСТРИДАН МАЪЛУМОТЛАРНИ БЕРИШ, МАХФИЙ

АХБОРОТ БУНДАН МУСТАСНО

25.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзи тўғрисида кўчирма


Бепул

Бепул

26.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан кўчирма, махфий ахборот бундан мустасно


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

27.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни бериш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи миқдорида

28.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан битта ҳужжатни бериш, махфий ахборот бундан мустасно


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

29.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан сўралаётган ахборот ва (ёки) ҳужжат мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида

30.

Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектлари рўйхатини электрон шаклда бериш, олиш имконияти қонун ҳужжатлари билан чекланган маълумотлар бундан мустасно


Бир қатори - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 фоизи миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 15,0 бараваридан ошмаган миқдорида

          

*) I ва II бўлимларда кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун - давлат божлари, III ва IV-бўлимларда кўрсатилган ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун - йиғимлар тўланади;

**) Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида - рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат қилинган кундаги;

***) 2017 йил 1 апрелга қадар рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари учун бир вақтнинг ўзида.






Низомга

3-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан

ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган

МУДДАТЛАР

Т/р

Тадбиркорлик фаолияти

шаклларининг номи


Давлат рўйхатидан

ўтказишнинг белгиланган

муддатлари


I. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ

1.

Якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари


реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда


2.

Тадбиркорлик фаолиятининг бошқа шакллари


реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда


II. ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ҚАЙТА ЎТКАЗИШ

3.

Деҳқон хўжалиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолияти субъектлари бошлиғи ўзгарганда


реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда


4.

Таъсис ҳужжатларига устав фонди миқдорининг оширилиши, улушнинг (ҳиссанинг) бошқа шахсга ўтиши билан боғлиқ бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганда


16 иш соатидан ошмаган вақтда


5.

Рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (таъсис ҳужжатларига) киритилаётган бошқа ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритилганда


реал вақт режимида, лекин 30 минутдан ошмаган вақтда


        





Низомга

4-ИЛОВА



Юридик шахс ташкил этмаган тадбиркорлик

субъектини (якка тартибдаги тадбиркорни)

давлат рўйхатидан ўтказишга

АРИЗА

        

I.

Умумий маълумотлар



Қуйидаги сифатида юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман:


1-1.

q

якка тартибдаги тадбиркор;


1-2.

q

тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор;


1-3.

q

оилавий тадбиркорлик субъекти;


1-4.

q

ҳунармандчилик фаолияти субъекти;


1-5.

q

деҳқон хўжалиги.


1-изоҳ:

битта тегишли катакни белгилаш йўли билан тўлдирилади.


II.

Ариза берувчининг паспортига оид ва бошқа маълумотлар


2-1.

Фамилияси:



2-2.

Исми:



2-3.

Отасининг исми:



2-4.

Туғилган санаси:


2-4-1.

Кун:


2-4-2.

Ой:


2-4-3.

Йил:


2-5.

Жинси:


2-5-1.

q

эркак;

2-5-2

q

аёл;


2-6.

Паспорт серияси:



2-7.

Паспорт рақами:



2-8.

Берилган санаси:


2-8-1.

Кун:



2-8-2.

Ой:




2-8-3.

Йил:





2-9.

Паспорт ким томонидан берилган:



2-10.

Фуқаролиги:


2-10-1.

q

Ўзбекистон Республикаси;


2-10-2.

q

фуқаролиги бўлмаган шахс;


2-10-3.

q

чет эл фуқароси:



2-11.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



2-11-1.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):



2-изоҳ:

1) 2-1 дан 2-9 гача бўлган бандлар ариза берувчи томонидан Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) кўрсатилганда тўлдирилмайди;

2) 2-3 ва 2-11-бандлар мувофиқ равишда отасининг исми ёки СТИР мавжуд бўлмаган тақдирда тўлдирилмайди;

3) 2-10-3-банд тўлдирилганда ариза берувчининг фуқаролик мамлакати кўрсатилади.


III.

Ариза берувчининг уй манзили


3-1.

Кўча:



3-1-1.

Боши берк кўча N:



3-1-2.

Тор кўча N:



3-2.

Уй N:



3-3.

Квартира N:



3-4.

Шаҳар:



3-5.

Посёлка:



3-6.

Қишлоқ (овул):



3-7.

Туман:



3-8.

Вилоят:



3-9.

Республика (мамлакат):



3-10.

Почта индекси:



3-11.

Электрон почта манзили:



3-12.

Алоқа қилинадиган телефон

(коди билан):



3-изоҳ:

3-1 дан 3-10 гача бўлган бандлар очиладиган менюдан тегишли маълумотларни танлаш йўли билан тўлдирилади. Бунда агар ариза берувчининг уй манзили Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган бўлса, мазкур бандлар мустақил равишда тўлдирилади.


IV.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойи


4-1.

уй манзили бўйича:


q


4-2.

бошқа манзил бўйича:


q


4-2-1.

Уй N:



4-2-1-1.

Боши берк кўча N:


4-2-1-2.

Тор кўча N:



4-2-2.

Шаҳар:



4-2-3.

Квартира N:


4-2-4.

Посёлка:



4-2-5.

Қишлоқ (овул):



4-2-6.

Туман:



4-2-7.

Вилоят:



4-2-8.

Уй N:



4-2-9.

Республика:



4-2-10.

Почта индекси:



4-изоҳ:

4-1 ва 4-2-бандлар тегишли катакни белгилаш йўли билан тўлдирилади. Бунда агар ариза берувчи томонидан 4-2-банд белгиланса, очиладиган менюдан тегишли маълумотларни танлаш йўли билан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жойини кўрсатган ҳолда 4-2-1дан 4-2-10 гача бўлган бандлар қўшимча равишда тўлдирилади.


V.

Тадбиркорлик фаолиятининг йўналиши


5-1.

q

чакана савдо;


5-2.

q

маиший хизматлар;


5-3.

q

ҳунармандчилик фаолияти;


5-4.

q

бошқа фаолият турлари.


5-изоҳ:

Тегишли катакни танлаш ва белгилаш йўли билан тўлдирилади. Бунда 5-3-банд (ҳунармандчилик фаолияти) бошқа фаолият йўналишлари билан бир вақтнинг ўзида танланиши мумкин эмас.


VI.

Тадбиркорлик фаолиятининг тури


6-1.

Асосий фаолият тури:



         

        

6-2.

Қўшимча фаолият тури:



  

    

6-изоҳ:

1) 6-1 ва 6-2-бандлар очиладиган менюдан тегишли битта асосий (6-1-банд) фаолият турини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 июлдаги 216-сон ва "Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарорлари билан тасдиқланган тегишли рўйхатларда назарда тутилган иккитагача қўшимча (6-2-банд) фаолият турларини танлаш йўли билан тўлдирилади.

Бунда "импорт ва товарлар билан чакана савдо" - фаолият тури асосий ёки бошқа турлар билан бир вақтнинг ўзида қўшимча фаолият тури сифатида танланиши мумкин эмас;

2) 6-2-банд ариза берувчи томонидан қўшимча фаолият турлари амалга оширилмаганда тўлдирилмайди.


VII.

Оилавий тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун


7-1.

Оилавий тадбиркорлик сифатида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг сони:




киши.

7-2.

Қариндошлик даражаси:


7-2-1.


эри:

q

7-2-2.

  хотини:


q

7-2-3.

ўғли:

q

7-2-4.

қизи:


q

7-2-5.

  отаси:


q

7-2-6.

онаси:


q

7-3.

Фамилияси:



7-4.

Исми:



7-5.

Отасининг исми:



7-6.

Туғилган санаси:


7-6-1.

Кун:

7-6-2.

Ой:

7-6-3.

Йил:


7-7.

Паспорт серияси:



7-8.

Паспорт рақами:


7-9.

Берилган санаси:


7-9-1.

Кун:

7-9-2.

Ой:

7-9-3.

Йил:


7-10.

Паспорт ким томонидан берилган:



7-11.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



7-11-1.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):



7-12.

Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома:


7-12-1.

серияси:


7-12-2.

рақами:


7-13.

Берилган санаси:


7-13-1.

Кун:


7-13-2.

Ой:


7-13-3.

Йил:


7-14.

Эрнинг (хотиннинг) розилигини тасдиқлаган нотариус реестр рақами:



7-15.

Тасдиқлаш санаси:


7-15-1.

Кун:


7-15-2.

Ой:


7-15-3.

Йил:


7-изоҳ:

1) 7-1-бандда ариза берувчи билан биргаликда (ариза берувчини ҳисобга олмаган ҳолда) оилавий тадбиркорлик субъекти таркибида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг сони (киши) кўрсатилади, 15 ёшга етмаган оила аъзолари бундан мустасно;

2) 7-2 дан 7-11-1 гача бўлган бандлар оилавий тадбиркорлик субъекти таркибида фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларининг ҳар бири учун алоҳида маълумотларни киритиш йўли билан тўлдирилади. Бунда болалари (фарзандликка олинган болалари билан биргаликда) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш учун тўлдириладиган майдонлар сони тегишли бандларни қўшиш йўли билан кўпайтирилиши мумкин;

3) 7-12 ва 7-13-бандлар паспортга эга бўлмаган оила аъзолари учун тўлдирилади;

4) агар 7-2-1 ёки 7-2-2-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига мувофиқ белгиланган бўлса, 7-14 ва 7-15-бандлар тўлдирилади.


VIII.

Ҳунармандчилик фаолияти субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун


8-1.

Ҳунарманднинг шогирдлари сони:


q

1;

q

2;

q

3;

q

4;

q

5

шогирд.

8-2.

Ота-она ёзма розилигининг санаси:


8-2-1.

Кун:

8-2-2.

Ой:

8-2-3.

Йил:


8-изоҳ:

1) 8-1-банд ҳунармандчилик фаолиятини ўрганаётган, 15 ва ундан юқори ёшдаги шогирдларнинг тегишли сонини белгилаш йўли билан тўлдирилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига мувофиқ шогирдлар сони 5 кишидан ошмаслиги шарт);

2) 8-2-банд 16 ёшга тўлмаган шахсни шогирд сифатида жалб қилинган тақдирда тўлдирилади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахс ташкил этмасдан оилавий тадбиркорликни ҳамда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш ва кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 29 июлдаги 216-сон қарорига мувофиқ шахс 15 ёшга тўлганида унинг ота-оналаридан бирининг ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб қилиниши мумкин).

Бунда ёзма розилиги тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш учун тўлдириладиган майдонлар сони тегишли бандларни қўшиш йўли билан кўпайтирилиши мумкин;

3) 8-2-банд 16 ёшга тўлмаган шогирдлар мавжуд бўлмаганида тўлдирилмайди.


IХ.

Бошқа маълумотлар


9-1.

Ариза топширилган сана:


9-1-1.

Кун:

9-1-2.

Ой:

9-1-3.

Йил:


9-2.

Ариза топширилган вақт:


9-2-1.

соат:

9-2-2.

дақиқа:


9-3.

Ариза берувчининг фамилияси:



9-4.

Ариза берувчининг исми:



9-5.

Ариза берувчи отасининг исми:



9-6.

Ариза берувчининг жинси:


9-6-1.

q

Эркак:


9-6-2.

q

Аёл:


9-7.

q

1. Қуйидагиларни тасдиқлайман:

1.1. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги (ариза ва бошқа ҳужжатлардаги) мавжуд маълумотларнинг ишончлилигини;

1.2. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишда тегишли тадбиркорлик фаолият тури учун белгиланган тартибга риоя этилган;

2. Рўйхатдан ўтказувчи органга ноаниқ маълумотлар, ҳужжатлар тақдим этилган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатлар сохта шахслар томонидан тақдим этилган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун молиявий операциялар ёки пул воситалари ёхуд бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган битта ёки бир нечта жиноятларни содир этиш мақсадида шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган, ноқонуний йўл билан қўлга киритилган шахсий маълумотлардан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун фойдаланилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишим менга маълум.


9-8.

Ариза берувчининг имзоси (электрон имзо - ариза электрон тарзда топширилганда, ўз қўли билан қуйилган имзо - ариза ўзи келиб топширилганда):



9-9.

Ариза берувчи вакилининг фамилияси:



9-10.

Ариза берувчи вакилининг исми:



9-11.

Ариза берувчи вакили отасининг исми:



9-12.

Паспорт серияси:


9-13.

Паспорт рақами:



9-14.

Берилган санаси:


9-14-1.

Кун:

9-14-2.

Ой:

9-14-3.

Йил:


9-15.

Паспорт ким томонидан берилган:



9-16.

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



9-16-1.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):



9-17.

Вакил ваколатини тасдиқловчи ҳужжат:



9-18.

Ҳужжат реквизитлари:


9-18-1.

Кун:

9-18-2.

Ой:

9-18-3.

Йил:


9-19.

q

1. Қуйидагиларни:

1.1. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлардаги (ариза ва бошқа ҳужжатлардаги) мавжуд маълумотлар ишончлилигини;

1.2. Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этишда тегишли тадбиркорлик фаолият тури учун белгиланган тартибга риоя этилганлигини;

1.3. Ариза берувчи бўлмаган шахснинг ушбу аризада мавжуд бўлган унинг шахсий маълумотларини қайта ишлашга розилиги олинганлигини тасдиқлайман.

2. Рўйхатдан ўтказувчи органга ноаниқ маълумотлар тақдим этилган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун ҳужжатлар сохта шахслар томонидан тақдим этилган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун молиявий операциялар ёки пул воситалари ёхуд бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган битта ёки бир нечта жиноятларни содир этиш мақсадида шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган, ноқонуний йўл билан қўлга киритилган шахсий маълумотлардан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун фойдаланилган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишим менга маълум.


9-20.

Ариза берувчи вакилининг имзоси (электрон имзо - ариза электрон тарзда топширилганда, ўз қўли билан қуйилган имзо - ариза ўзи келиб топширилганда):



9-изоҳ:

1) 9-3, 9-4, 9-5 ва 9-6-бандлар мувофиқ равишда 2-1, 2-2, 2-3 ва 2-5-бандларни такрорлайди;

2) агар ариза қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ариза берувчи томонидан ариза топширишга ваколат берилган бошқа шахс томонидан топширилса, 9-8-банд ўрнига 9-9-банд тўлдирилади.


Х.

Хизмат бўйича қайдлар


10-1.

Ариза қабул қилинган сана:


10-1-1.

Кун:

10-1-2.

Ой:

10-1-3.

Йил:


10-2.

Ариза қабул қилинган вақт:


10-2-1.

Соат:

10-2-2.

Дақиқа:


10-3.

Аризанинг кириш рақами:



10-4.

Рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг Ф.И.О. ва лавозими:



10-5.

Рўйхатдан ўтказувчи орган ходимининг имзоси (электрон имзо - ариза электрон тарзда топширилганда, ўз қўли билан қуйилган имзо - ариза ўзи келиб топширилганда):


          





Низомга

5-ИЛОВА



Тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни

давлат рўйхатидан ўтказишга

АРИЗА

I.

Умумий маълумотлар



Қуйидаги сифатида давлат рўйхатидан ўтказишингизни сўрайман:


1-1.

q

акциядорлик жамияти (қисқартирилган аббревиатура - AJ);


1-2.

q

масъулияти чекланган жамият (MChJ);


1-3.

q

қўшимча масъулиятли жамият (QMJ);


1-4.

q

оилавий корхона (OK)


1-5.

q

тўлиқ ширкат (ТSh);


1-6.

q

коммандит ширкат (KSh);


1-7.

q

унитар корхона (UK);


1-8.

q

давлат унитар корхонаси (DUK);


1-9.

q

хусусий корхона (XK);


1-10.

q

ишлаб чиқариш кооперативи (IK);


1-11.

q

фермер хўжалиги (FX);


1-12.

q

юридик шахс ташкил этган деҳқон хўжалиги (DX);


1-13.

q

юридик шахс ҳуқуқи билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона филиали;


1-14.

q

чет эл капитали иштирокидаги корхона



1-14-1.

қуйидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги:



1-15.

q

тадбиркорлик субъектининг - юридик шахснинг бошқа шакли;



1-16.

Қуйидаги йўл билан тузилаётган:


1-16-1.

q

таъсис этиш;



1-16-2.

q

қуйидаги шаклда қайта ташкил этилаётган:



1-16-2-1.


q

қайта тузиш;


1-16-2-2.

q

ажратиб чиқариш;


1-16-2-3.

q

бўлиш;


1-16-2-4.


q

қўшиб юбориш;


1-16-2-5.

q

бирлаштириш;



1-16-2-6.


q

бир вақтнинг ўзида бирлаштириш билан бўлиш;



1-16-2-7.


q

бир вақтнинг ўзида бирлаштириш билан ажратиб чиқариш;



1-16-2-8.


q

бир вақтнинг ўзида қўшиб юбориш билан бўлиш;



1-16-2-9.


q

бир вақтнинг ўзида қўшиб юбориш билан ажратиб чиқариш.



1-17.

Ташкил этилаётган юридик шахснинг мулкчилик шакли:


1-17-1.

q

хусусий;


1-17-2.

q

оммавий (давлат).


1-18.

Юридик шахсни таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган:



1-18-1.

Қарор қабул қилинган сана:


1-18-1-1.

Кун:


1-18-1-2.

Ой:


1-18-1-3.

Йил:


1-19.

Директор (директор функцияларини бажарувчи шахс) (Ф.И.О):



1-19-1.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):



1-19-2.

Паспорт маълумотлари (серия, рақам, берилган сана, ким томонидан берилган):


(ЎзР ВМ 19.11.2018 й. 934-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)


1-20.

Солиқ солиш тизими:


Соддалаштирилган q


Умумий q


1-изоҳ:

1) мазкур бўлим 1-1 дан 1-13 гача бандларда кўрсатилган ташкилий-ҳуқуқий шаклни белгилаш йўли билан тўлдирилади. Зарур бўлган ташкилий-ҳуқуқий шакл мавжуд бўлмаганида 1-15-банд белгиланади ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шакл кўрсатилади;

2) 1-14-1-банд очиладиган менюдан тегишли ташкилий-ҳуқуқий шакл бандининг рақамини (1-1 - 1-12) ёки чет давлат қонун ҳужжатларида назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шаклни белгилаш йўли билан тўлдирилади;

3) 1-16-банд тегишли катакни белгилаш йўли билан тўлдирилади;

4) 1-7-банд тегишли катакни белгилаш йўли билан тўлдирилади. Бунда 1-8-банд белгиланганда 1-17-1-банд танланиши мумкин эмас;

5) тадбиркорлик субъекти - юридик шахс 1-4, 1-5, 1-6, 1-7, 1-9, 1-10, 1-11, 1-12 ва 1-15-бандларда назарда тутилган ташкилий-ҳуқуқий шакл билан оммавий (давлат) мулкчилик шаклида тузилиши мумкин эмас;

6) 1-18-банд таъсис ҳужжатлари билан ушбу ҳаракатларни амалга оширишга ваколат берилган тадбиркорлик субъекти органининг, ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган, тадбиркорлик субъектини - юридик шахсни таъсис этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилган бошқа орган номини кўрсатиш йўли билан тўлдирилади.


II.

Янгидан ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектининг - юридик шахснинг фирма номи


            

ДИҚҚАТ! ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИНГ - ЮРИДИК ШАХСНИНГ ФИРМА НОМИНИ ТАНЛАШДА ҚУЙИДАГИЛАРНИ ИНОБАТГА ОЛИШ ЗАРУР.


Фирма номида:

1) давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

2) тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

3) фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

4) жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ тамойилларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.


Фирма номида:

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб буюртманома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб буюртманома берилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно, адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар ҳам кўрсатилмаслиги керак.

1-бандда кўрсатиб ўтилган белгилар, агар бунга тегишли давлат органининг ёки ташкилотнинг рухсати бўлса, фирма номига киритилиши мумкин.

("Фирма номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси).


Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс фирма номига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан ундан фойдаланишни тўхтатиши ҳамда етказилган зарарларни тўлаши лозим.

(Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 46-моддаси).

            

2-1.

q

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Фирма номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон қарори билан белгиланган, юридик шахсларнинг фирма номларида белгилардан фойдаланишга доир талаблар билан танишман ва уларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан.


2-2.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:



2-3.

Юридик шахснинг қисқартирилган номи:



2-4.

Юридик шахслар номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номига кўрсатмалардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг номи:


2-4-1.

Ҳужжат рақами:



2-4-2.

Ҳужжат санаси:


2-4-2-1.

Кун:


2-4-2-2.

Ой:




2-4-2-3.

Йил:


III.

Муассислар тўғрисидаги маълумотлар


3-1.

Муассислар сони:



дона, шу жумладан:



3-1-1.

юридик шахслар:



дона;

3-1-2.

Жисмоний шахслар:



дона.


3-2.

Муасссиснинг - юридик шахснинг номи:

давлат иштироки мавжуд ____ ;

давлат иштироки мавжуд эмас ____.



3-3.

Муассис - юридик шахс Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



3-4.

Муассис - жисмоний шахс Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР):



3-4-1.


Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) (мавжуд бўлганда):



3-4-1.

Муассис фамилияси:



3-4-2.

Муассис исми:



3-4-3.

Муассис отасининг исми:



3-4-4.

Туғилган санаси:


3-4-4-1.

Кун:


3-4-4-2.

Ой:


3-4-4-3.

Йил:


3-4-5.

Жинси:


3-4-5-1.

q

Эркак;


3-4-5-2.

q

Аёл.



3-4-6.

Паспорт серияси:



3-4-7.

Паспорт рақами:



3-4-8.

Берилган санаси:


3-4-8-1.

Кун:


3-4-8-2.


Ой:


3-4-8-3.

Йил:


3-4-9.

Паспорт ким томонидан берилган:



3-5.