Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Адлия вазирлигининг 4-сон, Давлат статистика қўмитасининг 3-мб-сон "Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 14.03.2017 й. Қарори (АВ томонидан 15.03.2017 й. 2633-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2017 й.

N 2633-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

14.03.2017 й.

N 4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.03.2017 й.

N 3-мб


ҚАРОРИ



Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий

номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни

қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасининг 2014 йил 9 декабрдаги 6 ва 5-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2633, 2014 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 50-сон, 601-модда) билан тасдиқланган Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор 2017 йил 1 апрелдан кучга киради.

Адлия вазири ўринбосари

Н. Жўраев

Давлат статистика қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

Б. Мирусманов

         





Қарорга

ИЛОВА



Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий

номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни

қўшиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"адлия органлари - Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари;";

учинчи хатбошидан "адлия органлари," деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. 7-банднинг олтинчи хатбошисидан, 10-банднинг тўртинчи хатбошисидан, 18-банднинг иккинчи хатбошисидан ва 21-банднинг тўртинчи хатбошисидан "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг фирма номларининг марказлаштирилган маълумотлар базасида сўраб олинадиган" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Рўйхатга олувчи органлар икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.

Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.".


5. 16-банддаги "ҳудудий адлия органларига, Тошкент шаҳрида ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига" деган сўзлар "адлия органларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 19-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Адлия органлари икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.

Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.".


8. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 180-модда