Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 й. ПҚ-2838-сон "Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2017 й.

N ПҚ-2838



ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ    ТАШКИЛ    ЭТИШНИ    ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек шошилинч тиббий ёрдам тизими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш мақсадида:


1. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси аппарати тузилмасида бошқарма раҳбарининг ўринбосари - Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази филиалининг директори лавозими жорий этилсин.

2. Қуйидагилар:

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази минтақавий филиалининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда Чора-тадбирлар дастури деб аталади) 5-иловага мувофиқ маъқуллансин. Чора-тадбирлар дастури қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган:

фуқароларнинг малакали тиббий хизмат кўрсатишга бўлган ҳуқуқларини таъминлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, тез тиббий ёрдамнинг сифатини ошириш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш;

тез тиббий ёрдамнинг тезкорлигини, сифати ва ундан фойдаланиш даражасини ошириш;

тез тиббий ёрдам хизматининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ва илғор хорижий илмий ишланмалар натижаларини миллий амалиётга жорий этиш, шошилинч тиббиёт тизимини ташкил этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;

тез тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини яхшилаш, унинг амалиётига замонавий илмий-техник воситаларни ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда Чора-тадбирлар дастуридан келиб чиқувчи тадбирлар тўлиқ даражада ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ҳар йили Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларни бажаришга зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


5. 2017 йил апрель ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш муассасаларининг эскирган ва фойдаланилмаётган автотранспорт воситаларини кимошди савдоларида сотишдан тушган маблағлар маҳаллий бюджет даромадига тақсимланмасдан, тез тиббий ёрдам хизмати учун республикада ишлаб чиқарилган ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларини сотиб олишга мақсадли йўналтирилган ҳолда тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида жамланиши механизми жорий этилсин.


6. 2017 йил 1 апрелдан бошлаб:

тез тиббий ёрдам хизматининг ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига техник ва сервис хизмати кўрсатиш уларни тегишли ҳудудий ихтисослаштирилган автобазага бериш йўли билан ҳудудий даражада марказлаштирилсин;

дори воситалари ва тиббиёт буюмлари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг филиаллари орқали сотиб олиниши ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларини таъминлаш марказлаштирилсин, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бундан мустасно.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини марказлаштирилган тартибда сотиб олиш ва тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларини таъминлаш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2838-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ






Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


































































Илмий-тадқиқот муассасалари, республика даволаш-профилактика муассасалари, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари


Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази












Олий тиббиёт таълим муассасалари

















Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари






























































































































Вилоятларнинг ихтисослаштирилган касалхоналари ва марказлари, Тошкент шаҳрининг кўп тармоқли клиник касалхоналари, Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам клиник касалхонаси

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари



Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг шошилинч тиббий ёрдам бўлинмалари










































Қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникалари























      





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2838-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг Республика шошилинч

тиббий ёрдам илмий маркази

ТУЗИЛМАСИ










Бош директор















































































Директор





















































































































Директорнинг илм-фан ва кадрларни тайёрлаш бўйича ўринбосари


Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - Бош врач




Директорнинг янги технологиялар ва тиббиёт асбоб-ускуналари бўйича ўринбосари



Директорнинг фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича ўринбосари



Директорнинг иқтисодий ва умумий масалалар бўйича ўринбосари













































Илмий-ташкилий бўлим


Қабул қилиш бўлими

































Молия-иқтисод бўлими





Юқори технологик даволаш-диагностика ва бошқа касалхона ички асбоб-ускуналари бўйича сервис хизмат кўрсатиш бўлими



Фавқулодда вазиятларда доимий тайёр турувчи бригадалар билан шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлими
























Клиника бўлими








Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шуъбаси






















Маркетинг ва шартномалар бўлими
















Лаборатория-диагностика бўлинмаси






















Илмий материалларни тўплаш, техник экспертизадан ўтказиш ва мониторинг олиб боришни ташкил этиш шуъбаси




























Муҳандислик-техник хизмати













Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати




Қон қуйиш станцияси



















































Рақамли технологиялар лабораторияси











Таъмирлаш-хўжалик хизмати

Босмахона


Патологоанатомия бўлинмаси






Санитария авиацияси
























































Кутубхона


Ахборот-таҳлил бўлими




Юридик бўлим



Тошкент шаҳри Тез тиббий ёрдам станцияси*



Овқат тайёрлаш хизмати


















































Тиббиёт архиви




Халқаро алоқалар бўлими



Бухгалтерия






















Кирхона



























































Касалхона ичида жойлашган дорихона




Иш юритиш бўлинмаси



Кадрлар бўлими



Автотранспорт хизмати




















































































Минтақалар филиаллари





Моддий-техника таъминоти бўлими























































      

*) Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси юридик шахс мақомига эга.


Марказ ходимлари, шу жумладан бошқарув ходимлари умумий чекланган сони тегишли штат меъёрларига мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2838-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш

вазирлигининг Республика шошилинч тиббий

ёрдам илмий маркази минтақавий филиалининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ




Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси

раҳбарининг ўринбосари - директор























































































Тиббиёт техникасига сервис хизмати кўрсатишни ташкил этиш бўлими



Директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари - Бош врач



Директорнинг фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдамни ташкил этиш бўйича ўринбосари



Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари











































Ахборотлаштириш, тиббиёт статистикаси ва бўлинмалар фаолияти мониторинги бўлими



Қабул қилиш бўлими











Молия-иқтисодиёт бўлими





Фавқулодда ҳолатларда тез тиббий ёрдамни ташкил этиш бўлинмаси























Клиника бўлими

















Муҳандислик-техник бўлими













Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шуъбаси





















Лаборатория-диагностика бўлинмаси



Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати





















Таъмирлаш-хўжалик бўлими













Бухгалтерия





















Қон қуйиш станцияси



Санитария авиацияси





















Иш юритиш бўлинмаси







Овқат тайёрлаш бўлими



























Патологоанатомия бўлинмаси



Тез тиббий ёрдам станцияси (кичик станция)



Кадрлар бўлими



















Кирхона



















Илмий-ташкилий бўлим



Касалхона ичида жойлашган дорихона





















Бош юрисконсульт



Автотранспорт бўлими















































































Моддий-техника таъминоти бўлими

























       

Изоҳ: марказнинг минтақавий филиали ходимларининг чекланган умумий сони, шу жумладан бошқарув ходимлари сони тасдиқланган штат нормативларига мувофиқ белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2838-сон қарорига

5-ИЛОВА



Тез тиббий ёрдам хизмати

фаолиятини янада такомиллаштириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга

ошириш шакли


Бажариш

муддатлари


Суммаси


Молиялаштириш

манбалари


Бажарувчилар


     

I. ФУҚАРОЛАРНИНГ МАЛАКАЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТДАН ФОЙДАЛАНИШГА

БЎЛГАН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМНИНГ СИФАТИНИ ОШИРИШ

УЧУН ТАШКИЛИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ

      

1.

Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

Тез тиббий ёрдам хизмати тўғрисида низом;

жиҳозлаш табеллари ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш нормативлари;

тез тиббий ёрдам хизматини ихтисослаштирилган автотранспорт билан таъминлаш нормативлари, ундан фойдаланиш ва ҳисобдан чиқаришнинг чекланган муддатлари.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил

III чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар


2.

Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:

Мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматлари фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирларнинг комплекс режаси, шу жумладан ягона ахборот базаси ва маълумотлар узатиш тармоғини ташкил этиш, Мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматларининг ҳудудларнинг давлат кадастри ресурсларини ўз ичига оладиган миллий геомакон маълумотлардан фойдаланишини таъминлаш;

Мувофиқлаштириш-диспетчерлик хизматларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АКнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2017 йил

II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва ком-муникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

ИИВ,

ФВВ,

"Ўзтрансгаз" АК, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


3.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ва тез тиббий ёрдам кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун статистика ҳисоботининг ягона электрон шаклини яратиш.


Комплекс чора-

тадбирлар

2017 йил

II чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар


4.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларини тасдиқлаш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2017 йил

I чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


5.

Ихтисослаштирилган ва умумий тармоқли кўчма бригадалар ҳамда фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилувчи бригадалар учун тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларидан келиб чиқиб клиник протоколларни тасдиқлаш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2017 йил

IV чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


II. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ ТЕЗКОРЛИГИНИ, СИФАТИНИ

ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ДАРАЖАСИНИ ОШИРИШ

6.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари ва тез тиббий ёрдам кўрсатувчи бошқа ташкилотлар учун тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларини жорий этиш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2017 йил

II чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


7.

Тез тиббий ёрдам хизматининг диспетчерлари учун чақириқларни қабул қилиш протоколларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2017 йил

I чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


8.

Тез тиббий ёрдам хизматининг бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари билан самарали ўзаро ҳамкорлиги механизмларини жорий этиш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2017 йил

I чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


9.

Шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали ахборот-маърифий ишларни ташкил этиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятини кенг ёритиш.


Комплекс чора-

тадбирлар

Доимо


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК


      

III. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ

МУСТАҲКАМЛАШ ҲАМДА МАҲАЛЛИЙ ВА ИЛҒОР ХОРИЖИЙ ИЛМИЙ

ИШЛАНМАЛАР НАТИЖАЛАРИНИ МИЛЛИЙ АМАЛИЁТГА ЖОРИЙ ЭТИШ,

ШОШИЛИНЧ ТИББИЁТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ СОҲАСИДА

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ

   

10.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда "тез тиббий ёрдам" фани бўйича олий тиббиёт таълим муассасаларининг ўқув дастурларини қайта кўриб чиқиш.


Ўқув дастурлари

2017 йил

II чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


11.

"Тез тиббий ёрдам" йўналишини ишлаб чиқиш ва клиник ординатуранинг ўқув дастурларига жорий этиш.


Клиник ординатурада йўналиш ташкил этиш


2017 йил

II чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


12.

Жаҳон стандартлари асосида тез тиббий ёрдам врачларини профессионал тайёрлаш даражасини яхшилашни назарда тутувчи уларнинг малакасини ошириш тизимининг ўқув дастурларини такомиллаштириш.


Янгиланган ўқув дастурлари


2017 йил

I чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


13.

Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизмати диспетчерлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2017 йил

I чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

14.

Халқаро тажриба ва замонавий технологиялар асосида шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимларининг узлуксиз тиббий таълими тизимини такомиллаштириш.


Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи


2017 йил

III чорак


-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


15.

Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиққан ҳолда "Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб масалалари" мавзусида ҳар йилги халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.


Тадбирлар режаси


Ҳар йили

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


16.

Маҳаллий ва илғор хорижий илмий ишланмалар натижаларини ўрганиш ва профилактика, диагностика ва даволаш усуллари ва технологиялари самарадорлигини кучайтириш ва ошириш мақсадида шошилинч тиббиёт соҳасига кенг жорий этиш.


Тадбирлар

режаси


2017 йил

IV чорак

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


IV. ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ ЯХШИЛАШ, УНИНГ АМАЛИЁТИГА ЗАМОНАВИЙ

ИЛМИЙ-ТЕХНИК ВОСИТАЛАРНИ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

17.

Тасдиқланган нормативларга мувофиқ тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарфлаш материаллари билан босқичма-босқич таъминлаш, шу жумладан ушбу мақсадлар учун уларнинг ҳажмини 2017 йилда 2016 йилдагига қараганда камида 2 баравар кўпайтириш.


Ҳар йили

тасдиқлана-

диган смета

харажатлари


2017-2020

йиллар


49 393,0

млн сўм


Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги


шу жум-

ладан

2017 йил


8 516,2

млн сўм

18.

2017-2020 йилларда:

Манзилли рўйхатлар

2017-2019

йиллар


Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


240 та объектни мукаммал таъмирлаш;

12 000,0

млн сўм

369 та объектни жорий таъмирлаш йўли билан тез тиббий ёрдам хизмати бинолари ва хоналарининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.


7 380,0

млн сўм

19.

1200 та ихтисослаштирилган автотранспорт, шу жумладан:

Ихтисос-

лаштирилган

автотранспорт-

нинг техник

тавсифини

тасдиқлаш


2017 йил



Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзавтосаноат" АК


"Саломатлик 3" лойиҳаси доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобига 231 та;

6 525,8

минг АҚШ доллари

Жаҳон банки "Саломатлик 3" лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобига 619 та;

21 479,3

млн сўм

Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 50 та;

1 735,0

млн сўм

Давлат бюджети маблағлари

150 та (эскирган автомашиналарни сотишдан);

5 205,0

млн сўм

Бюджетдан ташқари маблағлар

грант ва донорлик маблағлари ҳисобига 150 та ихтисослаштирилган автотранспорт сотиб олиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизматининг (шу жумладан туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг) автопаркини янгилаш.


4 237,5

минг АҚШ доллари


Халқаро молиявий институтлар ва донорлар грантлари


20.

Тез тиббий ёрдам хизматининг 420 та ихтисослаштирилган автотранспортини мукаммал таъмирлаш.


Ихтисос-

лаштирилган

автотранспорт-

ни мукаммал

таъмирлаш


2018-2020

йиллар


4 200,0

млн сўм

Давлат бюджети маблағлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


21.

Тез тиббий ёрдам хизматининг 465 та ихтисослаштирилган автотранспортини тиббий ускуналар комплектлари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш).


Тиббиёт

асбоб-уску-

наларининг

техник

тавсифини

тасдиқлаш


2017-2020

йиллар


16 871,4

млн сўм

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


4 848,5

минг АҚШ

доллари


Жаҳон банки

"Саломатлик 3" лойиҳаси доирасида 


22.

Тезкор бошқаришни, кўчма бригадалар фаолиятини мувофиқлаштиришни, ахборотни қабул қилиш ва уни қайта ишлашни, шунингдек Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзтрансгаз" АКнинг шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни назарда тутувчи тез тиббий ёрдам хизмати учун ахборот тизимини ва маълумотлар узатиш тармоғини яратиш.


Тадбирлар

режаси

2018 йил

I чорак

12 000,0

млн сўм

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

ИИВ ФВВ,

"Ўзтрансгаз" АК

3 000,0

млн сўм

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

1 500,0

минг АҚШ

доллари


Халқаро молиявий институтлар ва халқаро донорлар кредитлари ва грантлари


23.

Мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари иши самарадорлигини таъминлаш мақсадида тез тиббий ёрдам станциялари ва кичик станцияларини, шунингдек тез тиббий ёрдамнинг ихтисослаштирилган автотранспорти ва бригадаларини компьютер ва телекоммуникация ускуналари, алоқа воситалари ва GPS-кузатиш билан жиҳозлаш, шунингдек республиканинг бутун ҳудуди бўйича тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришнинг ягона телефон рақами узлуксиз ишлашини таъминлаш.


Тадбирлар режаси

2017-2020

йиллар

15 510,0

минг

АҚШ

доллари


Халқаро молиявий институтлар ва донорлар кредитлари ва грантлари


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги


Изоҳ: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига боғлиқ равишда қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.

Чора-тадбирлар дастурини амалга оширишга харажатларнинг жами: 133 263,7 млн сўм ва эквивалентда 32 621,8 минг АҚШ доллари, ундан:

           


Давлат бюджети маблағлари


77 708,0

млн сўм



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

50 350,7

млн сўм



Бажарувчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари


5 205,0

млн сўм



Халқаро молиявий институтлар ва донорларнинг маблағлари

32 621,8

минг АҚШ доллари


          

          

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 159-модда