Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 й. 137-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2017 й.

N 137



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ

СОҲАСИНИ ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармонига мувофиқ, шунингдек туризм соҳаси ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, миллий туризм маҳсулотлари ва брендларини халқаро туризм бозорларида фаол тарғибот қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда бир ой муддатда меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини махсус электрон автоматлаштирилган дастурни қўллаб юритишни кўзда тутувчи туристик (меҳмонхона) йиғим тушумини назорат қилиш механизмини жорий қилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 10 октябрдаги 288-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 йил 10-сон, 73-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 165-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 27-модда