Халқ таълими вазирлигининг 2-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 80-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.02.2017 й. Қарори (АВ томонидан 31.03.2017 й. 2872-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.03.2017 й.
N 2872
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 24.02.2017 й. N 2-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 24.02.2017 й. N 80 |
ҚАРОРИ
Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 мартдаги 67-сон "Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 11 мартдаги 9 ва 3-сон "Болалар соғломлаштириш оромгоҳлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2572, 2014 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 15-сон, 171-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Шадманов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 апрель, 13-сон, 212-модда