Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2017 й. 221-сон "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2017 й.

N 221



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон қарорига мувофиқ, шунингдек автомобиль йўллари соҳасида давлат бошқарувини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмасдан:

тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) ва унинг тегишли равишда идоравий мансуб ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотларга ўтаётган маблағлари ва махсус техникаси ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини;

тугатилаётган ва қайта ташкил этилаётган кўчмас мулк объектларига ҳуқуқлар уларнинг номлари ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасига қайта рўйхатдан ўтказилишини амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 апрель, 16-сон, 278-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 48-модда