Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 27.12.2016 й. 01-02/8-68-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 25.01.2017 й. 390-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.01.2017 й.

N 390-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.12.2016 й.

N 01-02/8-68


ҚАРОРИ



Мазкур Қарор рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув

тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима

қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб

чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган товарларнинг божхона қийматини

аниқлаш бўйича йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 1997 йил 10 декабрдаги 05/8-374-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 390, 1998 йил 13 январь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Раис                                                                     М. Тохирий





Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб

кириладиган товарларнинг божхона қийматини

аниқлаш бўйича йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

олиб кириладиган товарнинг божхона

қийматини аниқлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА".


2. 1.1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.1. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини белгилайди.".


3. Қуйидаги мазмундаги 1.1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1.1-1. Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати товарнинг божхона қийматини аниқлаш усулларидан бири орқали аниқланадиган ва божхона тўловларини ҳисоблаш мақсадида фойдаланиладиган товар қийматидир.".


4. 1.2, 1.3 ва 1.4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1.2. Ўзбекистон Республикасида қўлланадиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш халқаро амалиётда қўлланадиган умумий принципларга асосланади.

1.3. Товарнинг божхона қиймати божхона қиймати декларациясини (бундан кейин - БҚД) тўлдирган ҳолда товарларни декларациялашда декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига маълум қилинади.

1.4. Товарнинг божхона қиймати декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг келтирилган усулларига биноан маълум қилинади.

Декларант ва божхона брокери томонидан товар божхона қийматини аниқлаш усулининг тўғри танланиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг божхона органи Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 319-моддасига мувофиқ амалга оширади.".


5. 2.1-банддан "изчил тартибда" сўзлари чиқариб ташлансин.


6. 2.2 ва 2.3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.2. Олиб кириладиган товарга доир битимнинг қиймати бўйича аниқлаш усули олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади (бундан кейин - 1-усул).

Агар 1-усулни қўллаш мумкин бўлмаса, мазкур Йўриқнома 2.1-бандининг учинчи-еттинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар кетма-кетликда қўлланилади. Бунда ҳар бир кейинги усулнинг қўлланилишига, агар божхона қийматини аниқлашда олдингисидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, йўл қўйилади. Қийматларни чегириб ташлаш ва қўшиш усуллари тескари кетма-кетликда қўлланилиши мумкин.

2.3. 1-усул қиймат асосига эга бўлган ташқи савдо битимига мувофиқ олиб кириладиган божхона қийматини аниқлаш чоғида қўлланилади.".


7. 2.4-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Айнан бир хил ва ўхшаш товарга доир битим қиймати бўйича усуллар (бундан кейин - 2 ва 3-усуллар) илгари 1-усулга кўра аниқланган айнан бир хил ёки ўхшаш товарларга доир битим баҳосининг божхона қийматини аниқлашнинг бошланғич базаси сифатида фойдаланишга асосланган. Бунда декларант ёки божхона брокери томонидан амалда мавжуд бўлган ташқи савдо битимларининг баҳоси ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтишлар тўғрисида ҳужжат билан тасдиқланган ахборот қўлланади.";

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


8. 2.5-бандда:

" асосидаги усуллар (4 ва 5-усуллар)" деган сўзлар "усуллари (бундан кейин - 4 ва 5-усуллар)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"декларант" сўзидан кейин "ёки божхона брокери" сўзлари билан тўлдирилсин.


9. 2.6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2.6. Захира усул (бундан

...