Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-9-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2017/10-4-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 126-сон "2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 30.03.2017 й. Қарори (АВ томонидан 10.04.2017 й. 1732-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.04.2017 й.

N 1732-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

30.03.2017 й.

N 01-02/12-9


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2017 й.

N 2017/10-4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2017 й.

N 126


ҚАРОРИ



"2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг

Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни

бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси

орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви

қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор, шунингдек унга

ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2007 йил 5 сентябрдаги 01-02/12-27, ЭГ-01/10-3960, 33-сон "2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1732, 2007 йил 22 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 43-сон, 438-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлигининг 2015 йил 29 августдаги 01-02/12-28, 2015/10-6, 99-сон "2006 йил 30 августдаги Орол денгизининг Ўзбекистон қисмига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1732-1, 2015 йил 11 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 36-сон, 483-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

М. Тохирий

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 261-модда