Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 07.04.2017 й. 237/2-сон "Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.04.2017 й. 2664-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2017 й.

N 2664-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

07.04.2017 й.

N 237/2


ҚАРОРИ



"Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик

фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2015 йил 20 мартдаги 214/7-сон "Талабгорларнинг илмий ва илмий-педагогик фаолиятга лаёқатини аниқлаш бўйича тест ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2664, 2015 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 184-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                       А. Юсупов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 264-модда