Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.04.2017 й. 208-сон "Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.04.2017 й.

N 208



НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ТЎРАҚЎРҒОН

ТУМАНИДА АТОҚЛИ МАЪРИФАТПАРВАР

ИСҲОҚХОН ИБРАТ НОМИДАГИ ЁДГОРЛИК

МАЖМУАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


XX аср Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва ўарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида Ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат номини абадийлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, атоқли маърифатпарварнинг ҳайкали ва музейи ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат "Исҳоқхон Ибрат мажмуаси"ни (кейинги ўринларда - Мажмуа деб юритилади) ташкил этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Исҳоқхон Ибрат музейи Тўрақўрғон туманидаги маданий мерос объекти бўлган Ғойибназар Қози мадрасаси негизида ташкил этилсин.

Белгилансинки:

Исҳоқхон Ибрат ҳайкали ўрнатиладиган унинг номидаги боғ, хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб алоҳида юридик шахслар сифатида.

3. Исҳоқхон Ибрат мажмуасини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳига тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мажмуани ташкил этиш ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.


4. Наманган вилояти ҳокимлиги 10 кун муддатда мажмуани ташкил этиш учун тегишли ер майдони ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб уставини тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказсин.


6. Белгилансинки:

Исҳоқхон Ибрат ҳайкали постаменти ҳамда музей учун қўшимча бинолар қуриш Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Наманган вилояти ҳокимлигига назарда тутилган марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан;

хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

Исҳоқхон Ибрат музейи биносининг маданий мерос объекти қисмида реставрация ишлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига маданий мерос объектларини реставрация қилиш ишларига ажратиладиган бюджет маблағлари, жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан;

Исҳоқхон Ибрат ҳайкалини яратиш ва ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар ҳисобидан;

Косонсой сойининг "Исҳоқхон Ибрат мажмуа"си ҳудудидан ўтган қисмининг қирғоқларини бетонлаш ва мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар ҳисобидан;

боғни ташкил этиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш билан боғлиқ харажатлар Наманган вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ ва хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини ташкил этиш, шунингдек уларнинг тузилмаси ва сақлаш харажатларини молиялаштириш манбалари юзасидан белгиланган тартибда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Мажмуа қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига:

хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб фаолиятини йўлга қўйиш ва уни малакали кадрлар билан таъминлаш;

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим муассасаларининг ўқувчи ва талабаларини ушбу мактабга кенг жалб этган ҳолда тарғибот тадбирларини ташкил этиш вазифалари юклансин.


10. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Исҳоқхон Ибрат хотирасини абадийлаштириш ишларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Наманган вилояти ҳокими Х.Х. Бозаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 13 апрелдаги

208-сон қарорига

ИЛОВА



Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли

маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги

ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш бўйича

республика ишчи гуруҳи

ТАРКИБИ

1.

А. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси, ишчи гуруҳ раҳбари


2.

Х. Бозаров

-

Наманган вилояти ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Р. Қосимов

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


4.

У. Иноятов

-

Халқ таълими вазири


5.

М. Муратов

-

Маданият вазири


6.

Ё. Турсунов

-

Молия вазирининг ўринбосари


7.

А. Тохтаев

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


8.

А. Абдуллаев

-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


9.

Б. Абдусаматов

-

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси


10.

К. Мансуров

-

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари


11.

Х. Мирзахидов

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


12.

М. Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


13.

А. Қодиров

-

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари

15.

А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


16.

Ш. Жалилов

-

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси раиси


17.

И. Латипов

-

"Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси раиси


18.

С. Саидов

-

Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


19.

Ш. Ризаев

-

"Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири


20.

М. Ходжиматов

-

"Гулистон" журнали бош муҳаррири


21.

З. Мансуров

-

Наманган вилояти матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи


22.

П. Маткаримов

-

Наманган вилояти ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ масъул котиби.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 258-модда