Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.04.2017 й. 246-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.04.2017 й.

N 246



МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

СОҲАСИДАГИ ХИЗМАТЛАР БОЗОРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 22 сентябрдаги ЎРҚ-410-сон Қонунини амалга ошириш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ривожланиши учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ташкилотлардаги меҳнатни муҳофаза қилиш тизимида аудит ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Меҳнат шароитларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

бир ой муддатда ўзининг расмий веб-сайтида меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолияти масалаларига бағишланган, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати жойлаштирилган ҳамда улар доимий равишда янгиланиб бориладиган бўлим очсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтирилишини таъминласин.


3. Ушбу қарор у расман эълон қилингандан кейин уч ой муддат ўтгач кучга киради.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 305-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 55-модда