Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 й. 186-сон "Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларни қабул қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2017 й.

N 186



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН ҲАРБИЙ ҚИСМЛАР ҚЎМОН-

ДОНЛИГИНИНГ ТЕГИШЛИ ТАВСИЯНОМАЛАРИГА ЭГА

БЎЛГАН АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТИЗИМИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2867-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган, республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовларига тайёргарлик кўрган абитуриентлар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

186-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгаришлар


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 229-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 4-сон, 41-модда