Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти (ЎзР ВМ 06.04.2017 й. 187-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 6 апрелдаги

187-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандарти (кейинги ўринларда давлат таълим стандарти деб аталади) давлат таълим стандартининг мақсад ва вазифаларини, асосий принципларини, таркибий қисмларини, давлат таълим стандартларини жорий этиш ҳамда давлат таълим стандартлари талабларига риоя этилишини назорат қилиш тартибини белгилайди.


2. Давлат таълим стандартини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;

"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 8 майдаги 124-сон қарори;

O`zDSt 1.0-98. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар";

O`zDSt 1.1-92. "Ўзбекистон Республикаси стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикаси стандартларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиблари";

O`z DSt 1.5-93. "Стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларни кўриб чиқиш, текшириш, ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш тартиби";

O`z DSt 1.8:2009. Асосий қоидалар. Тавсиялар;

O`z DSt 6.01.1:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларини кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Асосий қоидалар;

O`z DSt 6.01.2:2007. Ўзбекистон Республикасининг техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборотларини кодлаштириш ва таснифлашнинг ягона тизими. Таснифлагични ишлаб чиқиш ва жорий этиш тартиби;

"Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси" ЮНЕСКО, 1997.


3. Давлат таълим стандартини бажариш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун мажбурийдир.



2-БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИНГ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИНГ МАҚСАД

ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Давлат таълим стандартининг мақсади - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибалари ҳамда илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланган ҳолда ташкил этиш, белгиланган талабларга жавоб берувчи, маънавий баркамол, касб маҳоратига эга бўлган, меҳнат ва таълим хизматлари бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлашдан иборат.


5. Давлат таълим стандартининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;

миллий, умуминсоний ва маънавий қадриятлар асосида ўқувчиларни тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

ўқув-тарбия жараёнига педагогик ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари ва битирувчиларининг малакасига қўйиладиган талабларни белгилаш;

кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлаш учун таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини таъминлаш;

таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга ҳамда кўрсатиладиган таълим хизматлари турларига нисбатан қўйиладиган мақбул талабларни белгилаш;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига ва унинг пировард натижаларига, ўқувчиларнинг билими ва касбий малака даражасини баҳолаш тартибига, шунингдек, таълим фаолияти сифати устидан назорат қилишга нисбатан қўйиладиган талабларнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;

давлат таълим стандартлари талабларининг таълим сифати ва кадрлар тайёрлашга қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.



3-БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИНГ

АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ


6. Давлат таълим стандарти қуйидаги асосий принципларга асосланади:

ўқувчи шахси, унинг интилишлари, қобилияти ва қизиқишларининг устуворлиги;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг бошқа таълим турлари ва босқичлари билан узлуксизлиги ва таълим мазмунининг узвийлиги;

мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, фан, техника ва технологияларнинг истиқболли ривожланиши ҳамда жамият талабларининг замонавий ҳолати ҳисобга олинганлиги;

таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси мужассамлиги;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг халқаро таълим стандартларига ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, илм-фан ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларига асосланганлиги;

ўқувчиларда фанларни ўрганиш ва таълим олишни давом эттириш учун таянч ва фанларга оид умумий компетенцияларни ривожлантиришнинг таъминланганлиги.



4-БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИНГ

ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ


7. Давлат таълим стандарти қуйидаги таркибий қисмлардан иборат:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таянч ўқув режаси;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар;

академик лицейларнинг таълим йўналишлари бўйича малака талаблари тузилмаси;

касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари тузилмаси;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат таснифлагичини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар.



1-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг таянч ўқув режаси


8. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимнинг таянч ўқув режаси (кейинги ўринларда - таянч ўқув режа деб аталади) фанлар бўлимлари номи, ўқув юкламасининг минимал ҳажми ҳамда уларнинг курслар бўйича тақсимоти белгиланган ҳужжат ҳисобланади.


9. Таянч ўқув режа таълим мазмунидан келиб чиқиб, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари йўналишлари бўйича алоҳида тузилади ҳамда уларнинг ўқув режаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


10. Таянч ўқув режасининг биринчи ва иккинчи босқичида ҳар бир ўқув йили 40 ҳафтадан иборат бўлиб, бир семестр 20 ҳафтани ўз ичига олади. Учинчи босқич ўқув йили 38 ҳафтани ташкил этиб, биринчи семестри 20 ҳафтани, иккинчи семестри 18 ҳафтани ўз ичига олади.


11. Таянч ўқув режаларида умумий 4470 соатдан 100 соати таълим муассасаси педагогик кенгаши қарорига асосан ўқув фанларини ўқитишга ажратилади.


12. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг умумий ҳафталик юкламалари 54 соатни, шундан 37-38 соати аудитория юкламаси ва 17-16 соат мустақил ишни ташкил этади.

Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади.


13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг педагогик кенгашларига ишчи ўқув режаларини тузишда намунавий ўқув режалари асосида умумий соатлар ҳажми доирасида айрим бўлимлар учун ажратилган соатлар миқдорига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


14. Ўқув машғулотларини ўтказиш учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида гуруҳларда ўқувчилар сони 26 нафар ва ундан ортиқ бўлганда иккита кичик гуруҳга бўлган ҳолда қуйидаги тартибда ўқитишга рухсат этилади:

ўзбек тили (таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган гуруҳлар учун);

рус тили (таълим рус тилида олиб борилмайдиган гуруҳлар учун);

чет тили;

информатика ва ахборот технологиялари фанининг амалий машғулотлари;

чуқурлаштирилиб ўрганиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича академик лицейларда амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари;

жисмоний тарбия (ҳар бир гуруҳда камида 15 нафар йигит ёки қиз бўлганда) машғулотлари;

Қорақалпоғистон Республикасидаги таълим қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган гуруҳларда кичик гуруҳларда ўрганиладиган тил кўпчилик ўқувчиларнинг хоҳишига кўра таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан белгиланади.


15. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилган ва тасдиқланган намунавий ўқув режалари асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг тиббиёт, таълим (мусиқа ходими), маданият, спорт, тасвирий, амалий, дизайн ва бошқа санъат йўналишлари бўйича махсус мутахассислик фанларининг амалий машғулотлари кичик гуруҳларга бўлиб ўқитилади.

Маданият, санъат ва таълим (мусиқа ходими) йўналишлари бўйича якка тартибдаги ўқув машғулотлари тайёрлов йўналишларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, тасдиқланган намунавий ўқув режаларига мувофиқ амалга оширилади. Бунда тегишли харажатлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилади.

Бошқа фанлар бўйича гуруҳларни кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш (ўқув амалиёти бундан мустасно) тақиқланади.

Касб-ҳунар коллежларида ўқув амалиётини кичик гуруҳларга бўлиб ўқитиш ишлаб чиқариш таълими устаси лавозимини киритиш нормаси доирасида амалга оширилади.


16. Академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун таянч ўқув режаларининг тузилиши:



Академик лицейлар учун таянч ўқув

РЕЖАСИ

Т/р

Фанлар

Соатлар

сони

Умумий юкламага

нисбатан фоиз

ҳисобида


I.

Умумтаълим фанлари


1960

43,8

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар

(таълим йўналишлари бўйича)


1680

37,6

III.

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар: ўзбек (рус), чет тиллар, информатика ва ахборот технологиялари ва махсус фанлар)


658

14,8


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


100

2,2


Давлат аттестацияси


72

1,6


Ҳаммаси:


4470

100

          

Изоҳ: академик лицейлар таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида (4470) намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда иккинчи ва учинчи бўлимларга ажратилган соатлар миқдорига 20% гача ўзгартириш киритиш мумкин.



Касб-ҳунар коллежлари учун таянч ўқув

РЕЖАСИ

Т/р

Фанлар


Соатлар

сони


Умумий юкламага

нисбатан фоиз

ҳисобида


I.

Умумтаълим фанлари


1960

43,8

II.

Касбий таълим фанлари


1030

23,0

III.

Ўқув амалиёти


660

14,8

IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти


648

14,4


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


100

2,2


Давлат аттестацияси


72

1,6


Ҳаммаси:


4470

100

Изоҳ: Касб-ҳунар коллежлари таянч ўқув режасига ажратилган умумий соатлар миқдори доирасида (4470) намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда II - IV бўлимларга ажратилган соатлар миқдори ўрта махсус, касб-ҳунар таълими учун ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талабларга мувофиқ амалга оширилади.



Академик лицейлар ўқув жараёни

ЖАДВАЛИ


Ўқиш муддати: 3 йил

Курс


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17



18

19

I



















Т

Т



II



















Т

Т



III



















Т

Т



Жадвалнинг давоми

Курс


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

I























II























III



















Д

Д




Назарий ва амалий таълим

Т

Таътил

Д

Давлат аттестацияси

Академик лицейлар ўқув

РЕЖАСИ

Т/р

Ўқув фанлари


Жами

соатлар


Соатларнинг курслар

бўйича тақсимоти


1

2


3

I.

Умумтаълим фанлари

1.

Она тили ва адабиёт


160

80

60

20

2.

Чет тили


250

100

70

80

3.

Ўзбек (рус) тили*


120

80

40


4.

Тарих:


160




Ўзбекистон тарихи



40

20

20

Жаҳон тарихи



40

40


5.

Математика


180

120

40

20

6.

Информатика ва ахборот технологиялари


140

80

60


7.

Физика. Астрономия


180

140

40


8.

Кимё


80

80



9.

Биология


80

80



10.

Амалий география


40

40



11.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик


140


80

60

12.

Жисмоний тарбия


160

80

40

40

13.

Маънавият асослари


40

40



14.

Фалсафа фанлари:


80




Шахс ва жамият





30

Диншунослик асослари




20


Эстетика



30



15.

Оила психологияси


30



30

16.

Ҳуқуқшунослик


40

40



17.

Ўзбекистон Конституцияси


40

40



18.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар


40



40


Жами:


1960

1110

510

340

II.

Чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар

(таълим йўналишлари бўйича)



Жами:


1680

280

700

700

III.

Қўшимча чуқурлаштирилиб ўқитиладиган фанлар (ўзбек (рус),

чет тиллар, информатика ва ахборот технологиялари

ҳамда махсус фанлар)



Жами:


658

70

250

338


Давлат аттестацияси


72



72


Ҳафталик юклама



37-38

37-38

37-38


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


100

30

30

40


Ҳаммаси:


4470

1490

1490

1490

Изоҳ: намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган умумий соатлар миқдорини 10 соатгача миқдорда, шунингдек, семестрлар бўйича фанларга ажратилган соатлар тақсимотига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


*) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида таълим қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган гуруҳларда кичик гуруҳларда ўрганиладиган тил кўпчилик ўқувчиларнинг хоҳишига кўра таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан белгиланади.



Касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёни

ЖАДВАЛИ


Ўқиш муддати: 3 йил

Курс


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17



18

19

I



















Т

Т



II



















Т

Т



III



















Т

Т



Жадвалнинг давоми

Курс


20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34

35

36

37

38

39

40

I























II













А

А

А

А

А

А

А

А

А

А

III













А

А

А

А

А

А

А

А




Назарий ва амалий таълим

Т

Таътил

А

Ишлаб чиқариш

Д

Давлат






амалиёти*


аттестацияси

*) Изоҳ: зарур ҳолларда, ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш вақти Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буйруғи билан бошқа муддатга кўчирилиши мумкин.



Касб-ҳунар коллежлари ўқув

РЕЖАСИ

Т/р

Бўлимлар номи


Жами

соатлар


Соатларнинг курслар

бўйича тақсимоти


1

2


3

I. Умумтаълим фанлари:


1.

Она тили ва адабиёт


160

80

60

20

2.

Чет тили


250

100

70

80

3.

Ўзбек (рус) тили*


120

80

40


4.

Тарих:


160




Ўзбекистон тарихи



40

20

20

Жаҳон тарихи



40

40


5.

Математика


180

120

40

20

6.

Информатика ва ахборот технологиялари


140

80

60


7.

Физика. Астрономия


180

140

40


8.

Кимё


80

80



9.

Биология


80

80



10.

Амалий география


40

40



11.

Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик


140


80

60

12.

Жисмоний тарбия


160

80

40

40

13.

Маънавият асослари


40

40



14.

Фалсафа фанлари:


80




Шахс ва жамият





30

Диншунослик асослари




20


Эстетика



30



15.

Оила психологияси


30



30

16.

Ҳуқуқшунослик.


40

40



17.

Ўзбекистон Конституцияси


40

40



18.

Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар


40



40


Жами:


1960

1110

510

340

II.

Касбий таълим фанлари (умумкасбий ва махсус фанлар)


1030

230

310

490

III.

Ўқув амалиёти


660

120

280

260

IV.

Ишлаб чиқариш амалиёти


648


360

288


Давлат аттестацияси


72



72


Жами:


4370

1460

1460

1450


Ҳафталик юклама



37-38

37-38

37-38


Таълим муассасаси ихтиёридаги соат


100

30

30

40


Ҳаммаси:


4470

1490

1490

1490

Изоҳ: намунавий ўқув режаларини ишлаб чиқишда тайёрлов йўналишларининг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳафталик ўқув юкламаси соатларини мослаштириш учун умумтаълим фанларига ажратилган умумий соатлар миқдорини (фанлар орасида) 10 соатгача миқдорда, шунингдек, семестрлар бўйича фанларга ажратилган соатлар тақсимотига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


*) Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида таълим қорақалпоқ, ўзбек ва рус тилларида олиб бориладиган гуруҳларда кичик гуруҳларда ўрганиладиган тил кўпчилик ўқувчиларнинг хоҳишига кўра таълим муассасасининг педагогик кенгаши қарори билан белгиланади.


16-1. Мазкур параграф қоидалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей ўқув режа ва фан дастурлари, шунингдек, академик лицейда ўқув юкламаси ҳажми Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


2-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари

битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар


17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар қуйидаги кўрсаткичларнинг умумлаштирилган тавсифномасидан иборат:

аниқ касб соҳаси доирасида назарий ва амалий билимлар, касбий малака ва кўникмаларга эга бўлиш;

фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш борасидаги меъёр ва тартиблар моҳиятини билиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш кўникмалари шаклланган бўлиши;

касбий моҳирлик ва тафаккур доирасининг етарли шаклланганлиги;

ташкилотчилик хислатларининг шаклланган бўлиши;

давлатнинг тузилиши, унинг ижтимоий ва сиёсий ривожланиши ҳақида аниқ билимларга эга бўлиш, халқаро воқеа, ҳодиса ва муаммоларни тушуна олиш;

мустақил ва ижодий фикрлаш, фикрларини ёзма ва оғзаки равон баён этиш малакалари шаклланган бўлиши;

турли вазиятларни танқидий баҳолаш, янгиликларга доимий интилиш;

ўзбек тилини мукаммал билиш, ёзма ва оғзаки равишда эркин мулоқот қилиш;

умуминсоний фазилатларга эга бўлиш, ўз миллатини ва Ватанини севиш, у билан фахрланиш, миллий урф-одатлар, қадриятларни ҳурмат қилиш;

замонавий ахборот-телекоммуникация воситаларидан фойдалана олиш;

чет тилларида мулоқот қилиш;

ўзлаштирилган назарий билимларни амалиётга, бошланғич касбий кўникмаларни кундалик ҳаётга, турмушга татбиқ эта олиш;

меҳнат ҳуқуқларини билиш;

ишга жойлашиш технологиялари ва кўникмаларига эга бўлиш;

шахсий тадбиркорликни ташкил этиш малакалари шаклланган бўлиши;

жисмоний бақувват, соғлом бўлиш, ҳарбий хизматга ва тезкор тиббий ёрдам кўрсатишга лаёқатли бўлиш;

маънавий, руҳий, жисмоний жиҳатдан ўзини ўзи доимо такомиллаштириш хислатларига эга бўлиш;

билимларни мунтазам ошириб бориш, янгилаб боришга интилиш, ўқув ва меҳнат фаолиятига ижодий ҳамда мустақил ёндашиш сифатларига эга бўлиш;

мантиқий фикрлашнинг услублари ва усулларини билиш, уларни амалий фаолиятда қўллай олиш малакасига эга бўлиш;

ҳуқуқий билим асосларига эга бўлиш;

иқтисодий билим асосларига эга бўлиш;

замонавий ахборот воситалари билан ишлашнинг амалий кўникмаларини мустаҳкам эгаллаш;

маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлиш;

сиёсий маданиятга эгалик, фуқаролик бурчи ва масъулият ҳислари шаклланган бўлиши;

экологик маданиятга эгалик, касбий фаолиятда экологик масъулиятни ҳис қилиш, табиат муҳофазаси соҳасидаги билимларга эга бўлиш;

олий таълим муассасаларида (бакалавриат) таълим олишни давом эттириш учун зарур билимлар мажмуига эга бўлиш.



3-§. Академик лицейларнинг таълим йўналишлари

бўйича малака талаблари тузилмаси


18. Академик лицейларнинг таълим йўналишлари бўйича малака талаблари тузилмаси ва Касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари тузилмаси асосида тегишли малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумлари ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейнинг малака талаблари Тошкент давлат юридик университети томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

19. Академик лицейлар таълим йўналишлари ўқувчиларнинг ақлий ривожланишини жадаллаштирадиган, муайян бир йўналишда касбий йўналтирилган билим, кўникма, малакаларни шакллантирадиган, уларнинг олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришини ёки меҳнат фаолиятига йўналтиришни назарда тутган соҳаси ҳисобланади.


20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими академик лицейлар таълим йўналишлари бўйича малака талаблари касбий тавсифнома асосида муайян йўналишлар бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимумини ва пировард мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.


21. Академик лицейларнинг таълим йўналишлари бўйича малака талаблари қуйидаги тузилишга эга:

а) зарварақ (титул варағи)

б) қўлланиш соҳаси

в) норматив ҳужжатлар

г) малака талабларининг мақсади ва вазифалари

д) академик лицейларда таълим мазмунининг мажбурий минимуми

е) академик лицей битирувчиларига қўйиладиган умумий талаблар

ж) малака талабларининг бажарилишини назорат қилиш.



4-§. Касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари

бўйича малака талаблари тузилмаси


22. Касб-ҳунар коллежларидаги тайёрлов йўналишлари аниқ бир касб фаолияти доирасида мутахассисларга касб таълими бериш соҳаси ҳисобланади.


23. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари касбий тавсифнома асосида муайян йўналишлар бўйича таълим мазмунининг мажбурий минимумини ва пировард мақсадларини, ўқув юкламалари ҳажмини ҳамда таълим сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди.


24. Касб-ҳунар коллежларининг тайёрлов йўналишлари бўйича малака талаблари қуйидаги тузилишга эга:

а) зарварақ (титул варағи)

б) қўлланиш соҳаси

в) норматив ҳужжатлар

г) малака талабларининг мақсади ва вазифалари

д) таърифлар

е) касбий тавсифнома:

тайёрлов йўналиши, касб ва ихтисосликларнинг номлари;

тайёрлов йўналишининг қўлланиш соҳаси ва вазифалари;

малака;

ўқишга қабул қилиш шартлари (мазкур мутахассисликни эгаллаш учун шахснинг таянч ҳисобланувчи руҳий-физиологик сифатлари минимуми, ёш ва жинсий хусусиятлари, тиббий чекланишлар бўйича ишга қабул қилиш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилади).

ж) касб-ҳунар тайёргарлиги мазмунининг мажбурий минимуми (ўқув даврлари, фан соҳалари, мазкур фан соҳаларининг ўқув элементлари кўрсатилади).

з) намунавий ўқув режа (умумтаълим қисми, касбий таълим қисми (умумкасбий, махсус фанлар), ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти, таълим муассасаси ихтиёридаги соат)

и) малака талабларининг бажарилишини назорат қилиш.



5-§. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов

йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг умумдавлат

таснифлагичини ишлаб чиқишга қўйиладиган талаблар


25. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар умумдавлат таснифлагичи (кейинги ўринларда - Таснифлагич деб аталади) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича кичик мутахассисларни тайёрлашнинг тизимлаштирилган рўйхатини белгилайди.


26. Таснифлагичнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

касб фаолияти соҳалари бўйича бир хил тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш;

Таснифлагични таълим тўғрисидаги ҳужжатларни (Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси ва Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторини) индексациялаш мақсадида бошқа таълим турлари билан мувофиқлаштириш.


27. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кичик мутахассисларни тайёрлаш қуйидаги соҳалар бўйича амалга оширилади:

гуманитар соҳа;

ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ;

ишлаб чиқариш ва техник соҳа;

қишлоқ ва сув хўжалиги;

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот;

хизматлар соҳаси.


28. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар Таснифлагичнинг таснифлаш объектлари ҳисобланади.


29. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларни таснифлаш қуйидаги еттита рақамли сонлар билан кодланади:

биринчи рақам - узлуксиз таълим тизимида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими босқичи (Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси асосида);

иккинчи рақам - билим соҳалари коди;

учинчи ва тўртинчи рақамлар - тайёрлов йўналишлари коди;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи рақамлар - касбларнинг тартиб рақамини ифодалайди.


30. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар коди касб фаолияти соҳаларига мувофиқ касблар ва ихтисосликлар бўйича тайёрлов йўналишлари рўйхатининг рақамли белгисини ифодалайди.


31. Узлуксиз таълим тизимидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим (бакалавриат) орасидаги узвийликни аниқлаш ва уни таъминлаш мақсадида Таснифлагичда олий таълимнинг бакалавриат йўналишлари кодлари ҳам қавс ичида келтирилади.


32. Таснифлагичда тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликларнинг кодларига мос келадиган "Таълимнинг халқаро стандарт классификацияси" кодлари ҳам келтирилиши лозим.


33. Таснифлагични тузишда давлат, жамият ва меҳнат бозори талаблари, касбий тайёргарликдаги тажрибалар, ижтимоий ҳамкорлар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий жараёнлар талаблари ҳисобга олиниши лозим.


34. Таснифлагич Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.


35. Таснифлагичга манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.


36. Таснифлагичга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид таклифлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органига тақдим этилади.



5-БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИНГ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ТАРТИБИ


37. Давлат таълим стандартини жорий этиш, мувофиқлаштириш, унга методик раҳбарлик қилиш ва унинг мақбул даражасини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Давлат таълим стандарти Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Таълим хизматлари бозори талаблари бўйича янгидан киритилаётган тайёрлов йўналишлари бўйича малака талабларини тасдиқлаш педагогик тажриба-синов ишлари муваффақиятли якунланиб (3 йиллик тўлиқ таълим цикли мобайнида), уларга эксперт баҳо берилгач амалга оширилади.


38. Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётга мос равишда, таълим даражаси ва кадрларни тайёрлашга қўйиладиган талабларни эътиборга олган ҳолда, давлат таълим стандартларини тасдиқлаш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.



6-БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


39. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назоратни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қуйидаги кўринишларда амалга оширилади:

давлат таълим стандарти асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида битирувчилар эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма ва малакаларга баҳо бериш;

ўқув режа ва дастурларни таҳлил қилиш;

таълим муассасасида фойдаланиладиган педагогик технологияларни таҳлил қилиш.


40. Назорат қилишнинг бош вазифаси давлат таълим стандартининг бузилишини аниқлаш, олдини олиш ва бартараф қилишдир.


41. Давлат таълим стандарти талабларининг бузилганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим муассасаси раҳбариятига юкланади.


42. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини назорат қилишнинг турлари қуйидагилардан иборат:

ички назорат - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси томонидан амалга оширилади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган рейтинг назорат тизими ҳақидаги низом асосида ўтказилади;

ташқи назорат - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади;

давлат-жамоат назорати - таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи ва у билан келишилган ҳолда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кадрларга талабгорлар томонидан амалга оширилади;

якуний давлат аттестацияси - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 230-модда