Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 3-мҳ-сон, Молия вазирлигининг 38-сон, Маданият вазирлигининг 1-сон, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 20-мҳ-сон, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 1-мҳ-сон "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 11.04.2017 й. Қарори (АВ томонидан 27.04.2017 й. 2577-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.04.2017 й.

N 2577-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.04.2017 й.

N 3-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.04.2017 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.04.2017 й.

N 1


ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА

АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ

11.04.2017 й.

N 20-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.04.2017 й.

N 1-мҳ

ҚАРОРИ



Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва

ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 августдаги 275-сонқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2014 йил 20 мартдаги 14, 25, 15-ққ ва 08-05-04-сон қарори (рўйхат рақами 2577, 2014 йил 28 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 18-сон, 202-модда) билан тасдиқланган Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Молия вазири

Б. Ходжаев

Маданият ва спорт ишлари вазири

М. Муратов

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директори ўринбосари

К. Мансуров

            


Жисмоний тарбия ва спорт

давлат қўмитаси раиси

Р.Курбанов



Қарорга

ИЛОВА



Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик

қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"дарслик - давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув дастури асосида дидактик, методик, педагогик-психологик, эстетик ва гигиеник талабларга жавоб берадиган, ўқув фанининг мавзулари тўлиқ ёритилган, унинг асослари мукаммал ўзлаштирилишига қаратилган, ўқув фанининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим олувчиларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган, назарий маълумотлардан ташқари амалий-тажриба ва синов машқларини қамраб олган китоб шаклидаги ўқув нашри;";

тўртинчи хатбошидаги "Халқ таълими вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (бундан буён матнда Халқ таълими вазирлиги деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6 ва 7-иловалардаги "ХХТУТ" деган қисқартмалар "ИФУТ" деган қисқартмалар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 1 май, 17-сон, 308-модда