Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2017 й. 175-сон "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.2017 й.

N 175




ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА МАЪРИФАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ИШЛАРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО

КЕНГАШ ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ КОМИССИЯЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон қарорига мувофиқ ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онгини ҳамда маданиятини янада оширишга, қонунийликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ва унинг ҳудудий комиссиялари бир ой муддатда ўз регламентини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 23 июлдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 30-сон, 349-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 224-модда