Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.05.2017 й. 291-сон "Давлат мулки объектларини самарали бошқаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.05.2017 й.

N 291



ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИНИ

САМАРАЛИ БОШҚАРИШНИ ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Давлат мулки объектларини янада самарали бошқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ижтимоий инфратузилманинг уларни хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланиш учун ташкилотларга берилган ва ташкилотлар ҳудудидан ташқарида жойлашган давлат объектлари (кейинги ўринларда давлат мулки объектлари деб аталади) хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг давлат мулки объектларидан янада оқилона фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин, уларда қуйидагилар:

1-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини белгиланган тартибда сотиш;

2-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини оператив бошқариш ҳуқуқи билан давлат органларига, шунингдек кейинчалик улардан самарали фойдаланиш учун ташкилотларга бепул бериш;

3-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини хўжалик бошқаруви органлари устав капиталига бериш;

4-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларини ваколатли органларнинг хулосаси ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг қарорига кўра бузиб ташлаш назарда тутилган.


3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси:

ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган давлат мулки объектларини баҳолаш ва сотувга қўйиш жадвалларини бир ой муддатда тасдиқласин;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда ушбу қарорга 3-иловада* назарда тутилган давлат активлари хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


4. Ушбу қарорга 2-иловада* кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли давлат мулки объектлари қабул қилиб олиниши-топширилишини, шунингдек кейинчалик улардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда ушбу қарорга 4-иловада* назарда тутилган давлат мулки объектларини бузиш жадвалларини бир ой муддатда тасдиқласинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда 5-иловага* мувофиқ давлат мулки объектларидан - турар жой биноларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан уларни устувор ҳуқуқ билан ушбу турар жой биноларида яшаётган фуқароларга хусусийлаштириб бериш масалаларини бир ой муддатда кўриб чиқсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорига 3-илованинг 59 - 62-позициялари чиқариб ташлансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



*) 1-5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 370-модда