Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.02.2012 й. 37-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.02.2012 й.

N 37



ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА НАМУНАВИЙ

ЛОЙИҲАЛАР БЎЙИЧА "ТАЙЁР ҲОЛДА ТОПШИРИШ"

ШАРТЛАРИ АСОСИДА ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ

ҚУРИШ    УЧУН   ПУДРАТ   ТАШКИЛОТЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ЮЗАСИДАН ТАНЛОВ САВДОЛАРИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури тўғрисида" 2012 йил 14 январдаги ПҚ-1687-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш механизмини янада такомиллаштириш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш соҳасида пудратчиларни танлашда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Қишлоқ қурилиш банк" ОАТБ "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан намунавий танлов ҳужжатларини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Осиё тараққиёт банки билан келишиб олсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари намунавий танлов ҳужжатлари келишилгандан кейин бир ой муддатда Осиё тараққиёт банки билан келишилган қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича "тайёр ҳолда топшириш" шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш учун пудрат ташкилотларини аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 7-сон, 69-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 9-модда