Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2017 й. 299-сон "Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.05.2017 й.

N 299



ЖОЙЛАРДАГИ ИЖРО ҲОКИМИЯТИ

ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ УЧУН ХИЗМАТ

УЙ-ЖОЙЛАРИНИ ҚУРИШ, ТАҚСИМЛАШ,

ФОЙДАЛАНИШ, САҚЛАШ ВА ТАЪМИРЛАШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари учун хизмат уй-жойларини қуриш, тақсимлаш, фойдаланиш, сақлаб туриш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар, бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор берсинлар:

хизмат уй-жойларининг қатъий ҳисобини олиб бориш ва уларни оқилона тақсимлаш;

хизмат уй-жойлари массивлари ҳудудларини зарур тарзда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш;

хизмат уй-жойларидан мақсадли фойдаланилишини, шунингдек уларнинг яхлитлигини ва сақланишини таъминлаш;

хизмат уй-жойларини белгиланган муддатларда таъмирлаш;

кўрсатиладиган уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жойлардаги ижро ҳокимияти органлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари учун хизмат уй-жойлари қуриш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2693-сон қарорига мувофиқ қурилаётган хизмат уй-жойларини тақсимлаш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва таъмирлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида идоравий низомларни ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 394-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 77-модда