Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 75-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 135-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2017-27-сон, Марказий банк Бошқарувининг 11/3-сон "Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 05.06.2017 й. Қарори (АВ томонидан 16.06.2017 й. 2114-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.06.2017 й.

N 2114-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.06.2017 й.

N 75


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.06.2017 й.

N 135


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.06.2017 й.

N 2017-27


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.06.2017 й.

N 11/3


ҚАРОРИ



Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар

иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган

корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари

бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан

камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик

низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


Мазкур Қарор АВ 04.10.2018 й. 2114-2-сон билан рўйхатга олинган МВ, ИВ, ДСҚ, МБ Қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон "Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 31 майдаги 47, 97, 2010-21, 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 2114, 2010 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 208-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 2-банди учинчи хатбошисидан "аукцион ва" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Марказий банк раисининг

биринчи ўринбосари

С. Ходжаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 19 июнь, 24-сон, 511-модда