Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2017 й. 327-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг уставига ўзгартириш киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2017 й.

N 327



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДАГИ ЮРИСТЛАР

МАЛАКАСИНИ     ОШИРИШ     МАРКАЗИНИНГ

УСТАВИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши

тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)


"Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг устави (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда) 29-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қиш (стажировка) натижаларига кўра Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига судья лавозимларида ишлаш учун номзоднинг назарий ва амалий тайёргарлиги тўғрисидаги хулоса тақдим этилади".


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 31 майдаги

327-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 10 апрелдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 15-сон, 125-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини молиявий ва моддий-техникавий жиҳатдан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2006 йил 10 апрелдаги 61-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2013 йил 5 февралдаги 28-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 69-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 80-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 431-модда