Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2017 й. 324-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.2017 й.

N 324



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ ҲАҚИҚИЙ

АЪЗОЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиклари фаолиятини янада такомиллаштириш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 29 декабрдаги ПФ-4907-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларини саломатлигини мустаҳкамлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳақиқий аъзоларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш ва курорт-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзолари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилиб, унинг натижаларига кўра соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очилиши ва курорт-соғломлаштириш ҳамда санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари бир ой муддатда шакллантирилишини;

2017 йилда йўлланмаларни ажратиш режасини, санаторийлар кесимида соғломлаштириш учун ҳар ойда ажратилган йўлланмалар сонини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқиб икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилишини;

2017 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн кун муддатда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасалари ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш акциядорлик жамияти билан шартномалар тузилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоларига йўлланмалар берилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаменти ҳамда Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 429-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 84-модда