Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2017 й. 391-сон "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2017 й.

N 391



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛ-

ГАН КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ЖАМҒАРМАСИ

МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, ТАҚСИМЛАШ ВА

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармонини ижро этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июндаги

391-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1999 йил 21 майдаги 263-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 27-модда) 7-банди бешинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):


а) 4-банднинг олтинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 13-бандидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 32-банди иккинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 14 ноябрдаги 512-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 йил, 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди тўртинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда):


а) 3-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги "тегишли бюджет даромадига" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) илованинг 23-бандида:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ижарага берувчиларнинг транзит ҳисоб рақамларига тушадиган давлат мулки ижарасидан маблағлар, шунингдек ижара тўлови кечиктирилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун жарималар суммаси ҳар ҳафтада қуйидаги тартибда тақсимланиши лозим:";

тўртинчи ва бешинчи хатбошидаги "тегишли бюджет даромадига" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "тегишли бюджет" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7 ва 14-бандларидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри ҳокимлигининг муниципал мулк объектларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 6 июлдаги 199-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 28-сон, 314-модда) 2-банди иккинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 104-модда):


а) 2-илованинг 11-банди, 41, 51 ва 88-бандларининг учинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг 2-банди ўн саккизинчи хатбошидаги ва 84-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4-илованинг 2-банди ўн еттинчи хатбошидаги ва 89-банднинг учинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 6-илованинг 2-банди ўн саккизинчи хатбошидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 7-илованинг 2-банди ўн еттинчи хатбошидаги, 18-банди биринчи хатбошидаги ва 19-бандаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 13-сон, 159-модда) 3-бандидаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳар йиллик "савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) 4-иловадаги "Давлат мулкини хусусийлаштиришдан маблағлари тушаётган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобига" сўзлари "Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармасидан тушадиган Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси маблағлари ҳисобига" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июндаги

391-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 22 майдаги 135-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 5-сон, 40-модда) 1-банди учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 43-сон, 549-модда) 6-илованинг 5-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 543-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 106-модда