Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.06.2017 й. 382-сон "Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.06.2017 й.

N 382



ДАВЛАТ МУЛКИНИ ИЖАРАГА БЕРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат мулки ижарасининг энг кўп муддати беш йилни, кичик тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хусусий тиббиёт ташкилотлари учун эса ўн йилни ташкил этади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 537-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 6-сон, 102-модда