Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.05.2017 й. ПҚ-3002-сон "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.2017 й.

N ПҚ-3002



НОРУДА ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ЎЗ

ИЧИГА ОЛГАН ЕР ҚАЪРИ УЧАСТКАЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ЛИЦЕНЗИЯЛАР

БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик субъектларини норуда фойдали қазилмалар конларини ўзлаштиришга янада жалб этиш жараёнларини мақбуллаштириш, узоқ ҳудудларда янги иш жойларини яратган ҳолда, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни жадаллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сонли қарори билан ташкил этилган Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган Комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 2 майдаги ПҚ-1524-сонли қарорига 2-иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 29 май, 21-сон, 391-модда