Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 11.04.2017 й. 215-сон "Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.05.2017 й. 2748-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.05.2017 й.

N 2748-1




ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

11.04.2017 й.

N 215


БУЙРУҒИ



Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида

иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни

сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги ва "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 11 декабрдаги 697-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2748, 2015 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 656-модда) билан тасдиқланган Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                           А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида

иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни

сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Олий маълумотли, мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислиги бўйича 3 йилдан кам бўлмаган умумий меҳнат стажига, шу жумладан сўралган соҳада мутахассислиги бўйича 1 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган мутахассисларни сертификатлаштиришга йўл қўйилади. Бунда лаборатория мутахассислари учун олий маълумот талаб этилмайди.".


2. 9-банднинг учинчи хатбошисидаги "олий маълумот" деган сўзлар "ўрта махсус, касб-ҳунар ёки олий маълумот" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 15 май, 19-сон, 352-модда