Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.06.2017 й. Ф-4956-сон "Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари томонидан Қозоғистон Республикасида ташкил этилган савдо уйлари орқали товарлар экспортини амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Фармойиши

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

05.06.2017 й.

N Ф-4956



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН

САВДО УЙЛАРИ ОРҚАЛИ ТОВАРЛАР ЭКСПОРТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш, Қозоғистон Республикасида ташкил этилган савдо уйлари орқали, шу жумладан, юқори қўшимча қийматга эга маҳаллий товарларнинг кенг турларини тўғридан-тўғри етказиб беришни ташкиллаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Қозоғистон Республикаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига бўлган ташрифи натижалари бўйича эришилган Қозоғистон Республикаси билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари иштирокида иловага* мувофиқ қўшма корхоналар (кейинги ўринларда - савдо уйлари деб юритилади) ташкил этилди.


2. Белгилансинки, 2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб "Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзвинсаноатхолдинг" ХК, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзтрейд"АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан, устав жамғармасида, мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган, ушбу қарорнинг иловасида белгиланган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилларига товарларни консигнация шартларида етказиб беришлари мумкин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 2005 йил, 8-сон, 40-бет) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди, қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекнефтгаз" МХК, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК, "Ўзвинсаноатхолдинг" ХК, "Ўзсаноатэкспорт" АЖ, "Ўзтрейд"АЖ, "Ўзагроэкспорт" АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, устав жамғармасида, мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилига етказиб берилиши мумкин.".


4. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У. Розукулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 12 июнь, 23-сон, 462-модда