Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 523-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссиялари таркибларини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 523



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ ЕР УЧАСТКАЛАРИ АЖРАТИШ

АМАЛИЁТИНИ ЎРГАНИШ КОМИССИЯЛАРИ

ТАРКИБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА

ЙЎНАЛТИРИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссиялари таркибларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

523-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрида ер участкалари ажратиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 22 сентябрдаги 189-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 335-модда) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик нормалари

ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари

ажратиш амалиётини ўрганиш комиссияси

ТАРКИБИ

       

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


Усманов Р.Ж

-

Тошкент шаҳри ҳокими


Абдуллаев А.Х

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


Аминов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Усманов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари


Шаназаров Ш.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


Юлдашев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Саидалиев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бош санитария врачи


Эргашев Р.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Шарифов Р.С.

-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори


Кодиров Б.

-

Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТДнинг шуъба мудири, комиссиянинг масъул котиби.


               

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш ва улардан мақсадли фойдаланилиши тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 4-сон, 24-модда) илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Тошкент вилоятида шаҳарсозлик нормалари

ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари

ажратиш амалиётини ўрганиш комиссияси

ТАРКИБИ

      

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси, комиссия раисининг ўринбосари


Бабаев Ш.Х.

-

Тошкент вилояти ҳокими


Абдуллаев А.Х

-

Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси раиси


Аминов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Усманов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг ўринбосари


Шаназаров Ш.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


Юлдашев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Саидалиев С.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бош санитария врачи


Вахабов А.Д.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Эргашев Р.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Шарифов Р.С.

-

"ТошкентбошпланЛИТИ" ДУК директори


Кодиров Б.

-

Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТДнинг шуъба мудири, комиссиянинг масъул котиби.


                   

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 704-модда