Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 529-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисидаги ҳамда Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 529



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ

ВА  ДАВЛАТ  КАДАСТРИ  ДАВЛАТ  ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ЕР МУНОСАБАТЛАРИ ВА

ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3024-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 июлдаги

529-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 январдаги 19-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Геодезия ва картография бошқармасини ташкил этиш ҳақида"ги қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг 1 - 10 ва 12-бандлари, шунингдек қарорга 1 - 6-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 42-сон, 446-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига 1-илованинг 54-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорининг 10-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 41-42-сон, 483-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)ги қарорига илованинг 9-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 733-модда