Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.07.2017 й. ПҚ-3150-сон "Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.07.2017 й.

N ПҚ-3150



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги "Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5120-сон Фармонига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) директорига:

зарурат бўлганда, Агентлик тузилмаси ва штатлар бирлигига ўзгартиришлар киритиш, шу жумладан, қўшимча штат бирликларини жорий этиш, Агентлик ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини мустақил равишда белгилаш;

Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар деб юритилади), нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни маслаҳатчилар сифатида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) Агентлик юридик шахс ҳуқуқига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир;

б) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасини ривожлантириш ҳамда ушбу соҳада фаолиятни лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича ваколатли орган ҳисобланади;

в) Агентлик тузилмасида юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда Крипто-активлар айланмаси соҳасида инновацион технологияларни ўрганиш ва синовдан ўтказиш бўйича махсус лаборатория (кейинги ўринларда - Лаборатория) фаолият кўрсатади;

г) Лаборатория фаолиятига крипто-активлар айланмаси соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари татбиқ этилмайди, қонунчиликда белгиланган тақиқларга риоя қилиш талаби бундан мустасно;

д) қуйидагилар:

грантлар, кредитлар ва қарзлар, шу жумладан, крипто-активларда;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги Агентлик томонидан амалга ошириладиган лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ажратмалар;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл жисмоний ва юридик шахсларининг ҳомийлик хайриялари, шу жумладан, крипто-активларда;

юридик шахслар устав капитали (устав фонди)да Агентликка тегишли акциялар (улушлар, пайлар) бўйича қонунчиликда белгиланган миқдорда олинадиган даромадлар;

давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишдан олинадиган даромадлар;

Агентликнинг вақтинча бўш турган маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

е) Агентлик ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қарзлар сифатида қабул қилинган, Лаборатория фаолияти давомида олинган, шунингдек суд қарорига асосан давлат фойдасига ўтказилган крипто-активларни Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тўғридан-тўғри шартномалар асосида миллий крипто-биржада сотиш кунида шаклланган курс бўйича сотишга ҳақли;

ж) Агентлик томонидан Агентликка ҳомийлик хайриялари, грантлар ва қарзлар сифатида берилган крипто-активлар манбалари мажбурий тартибда текширилади;

з) Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасига технологияларни жорий қилаётган юридик шахслар учун махсус ташкилий-ҳуқуқий шароит яратишни назарда тутувчи Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режимини ("Тартибга солиш қумдони" махсус режими) белгилайди";

и) "Тартибга солиш қумдони" махсус режимида тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:

"Тартибга солиш қумдони" махсус режим иштирокчилари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари (божхона йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади;

"Тартибга солиш қумдони" махсус режим иштирокчилари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар 7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилади ҳамда солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмайди.

4. Агентлик директори икки ой муддатда:

Агентликнинг зарур назарий билим ва амалий тажрибага эга бўлган, Агентликка юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга оширишни таъминлайдиган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини;

Агентликнинг таркибий тузилмалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланишини таъминласин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Агентлик ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан, жумладан, иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилади;

Агентлик крипто-активлар айланмаси соҳасида лицензия ва рухсат бериш талаб ва шартларига риоя этилиши борасида текширувларни ўтказади, белгиланган тартибда жарима санкцияларини қўллайди, шу жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллайди;

Агентликнинг фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт.

12. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Агентликни унга юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бино билан таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


14. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.


15. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 сентябрга қадар муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 июлдаги

ПҚ-3150-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Истиқболли

лойиҳалар миллий агентлиги

ТУЗИЛМАСИ




















Директор


























































































































































































Директор биринчи

ўринбосари






Директор ўринбосари




Мурожаатлар билан ишлаш бўлими


1



Ташкилий-

назорат

бўлими

1





























































Крипто-

активлар муомаласини ривожлан

тириш

бўлими


6



Халқаро ҳамкорлик бўлими


2


Маълумотлар тақсимланган реестри

техноло

гиясини

жорий

этишга

кўмак

лашиш

бўлими

4



Ахборот-

таҳлил

бўлими


4























Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


2



Бухгалтерия


2










































































Лицензиялаш ва рухсат бериш

тартиб-

таомиллари бўлими


4



Крипто-

активлар

айланмаси

соҳасида

инновацион

техноло

гияларни

ўрганиш ва

синовдан

ўтказиш

бўйича

махсус

лаборатория


АТ инфра тузилма

ларини

қўллаб-

қувватлаш

ва ахборот

хавфсизлиги бўлими


4



Тартибга солиш таъсирини баҳолаш шўъбаси


2


Коррупцияга қарши ички назорат

бўлими


1



Кадрлар

бўлими


2

































































Юридик бўлим


2



Биринчи бўлим


1














































Крипто-активлар айланмаси соҳасида тартибга солиш махсус режими

("Тартибга солиш қумдони") шўъбаси













































































Девонхона


2



Ишларни бошқариш бўлими

2




























































































;

Изоҳ:

Агентликнинг умумий бошқарув ходимлари сони - 45 штат бирлиги.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 728-модда