Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 99-сон, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/09-26/16-сон "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 11.07.2017 й. Қарори (АВ томонидан 17.07.2017 й. 1819-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2017 й.

N 1819-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

11.07.2017 й.

N 99


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

КОРХОНАЛАРГА КЎМАКЛАШИШ ВА

РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

11.07.2017 й.

N 01/09-26/16


ҚАРОРИ



"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари

устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан

тушган маблағларни "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан

жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2008 йил 28 майдаги 55 ва 01/11-18/06-сон "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари устав фондларига берилган давлат активларини сотишдан тушган маблағларни "Ўзпахтасаноат" уюшмаси томонидан жамланиши ва ишлатилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1819, 2008 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 24-25-сон, 228-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки ва "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Б. Ходжаев

Хусусийлаштирилган корхоналарга

кўмаклашиш ва рақобатни

ривожлантириш давлат

қўмитаси раиси

Р. Гулямов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 716-модда