Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2017 й. 469-сон "Аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2017 й.

N 469



АВВАЛ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН

ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНМАГАН ОБЪЕКТЛАР

ВА ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

МАЙДОНЛАРИ НЕГИЗИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН

ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2897-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг бажарилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 648-модда